ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкент томошабинлари учун PSY услубидаги роботлар

Тошкент томошабинлари учун PSY услубидаги роботлар

Тошкентда бешта робот Жанубий Кореядан бўлган машҳур бастакорнинг PSY  Gangnam Style мусиқаси остида рақсга тушади.

Бу тақдимот 2016 йилнинг 24 февраль куни Тошкент политехника музейида амалга оширилади. Чунки шу ерда Жак де Вокансоннинг туғилган кунини нишонлаш қарорига келишди. У дунёдаги биринчи андроид одамсимон робот ихтирочиси.

Шуни айтиш ўринлики, музейда роботлар рақсини исталган куни томоша қилиш мумкин — бу музейнинг доимий кўргазмаси ҳисобланади. Улар замонавий роботтехника имкониятларини намойиш этиш учун Жанубий Кореядан келтирилган.

Агар ким замонавий роботтехника ҳақида кўпроқ билишни истаса, музей ходимлари ҳаммани 24 февраль куни таклиф этади. «Биринчи андроид одамсимон робот куни» дастури ҳақида Uzbekistan today мухбирига музей матбуот котиби Тамара Якубова батафсил гапириб берди.

– Тадбир бежизга ўша кунга белгилангани йўқ. 24 февраль — Жак де Вокансоннинг таваллуд айёми. Биз ташриф буюрувчиларга у инсон ҳақида батафсил гапиришни истаймиз. Бу француз механигининг ишлари шуниси билан қизиқки, у турли хил механик ўйинчоқлар яратган. Уларнинг ичида энг мураккаб механизм — мис ўрдак. У уча олади, қанот қоқади, чўқилайди ва флейта чалади — қомати одамникидек, флейтани мустақил чала олади.

Шу билан бирга актёрлар ва болалар рақс гуруҳлари билан театрлаштирилган «Жаҳон уруши» шоуси ҳам ташкил этилади.

Албатта, ташриф буюрувчилар замонавий роботтехникалар намойишини кутадилар. Бешта робот рақсини кузатган меҳмонлар яна 12 та модель тури билан танишишлари мумкин бўлади. Уларни Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари яратган. Экспонатлар орасида робот-қўл бор бўлиб, у жорий вақт рақамини маркер билан ёзади ва ҳар дақиқада янгилаб туради, қизил рангда кўрадиган робот-буқа ва кубик-рубик йиғадиган роботлар ҳам бор.

Жиддий йўналишда тақдим этилган робот машиналар ҳам бўлиб, уларни ишлаб чиқариш соҳасида одам билан алмаштириш мумкин. Масалан, сараловчи конвейер, манипулятор, кран ва кўплаб бошқалар.

Ўша куни роботтехникаларга бағишланган маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей