ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тошкент консерваториясида премьера бўлиб ўтди

Тошкент консерваториясида премьера бўлиб ўтди

Тошкентда композитор Янов –Яновскийнинг “Кончерто гроссо №6” янги асарининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди

Машҳур композиторнинг янги асарини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Элдар Азимов раҳбарлигидаги “Туркистон” камер оркестри ижро этди. Композиторнинг Кончерто № 6 труба, пикколо, клавесин¸орган ва камер оркестри учун янги асари жуда ҳам таъсирчан чиққан, мусиқани янги даражага кўтарилгандек ҳис этасан. Концертни олиб борувчи, таниқли мусиқашунос Инесса Гулзарова камер оркестри солистлари, дирижери ва бадиий раҳбари Элдар Азимов номига илиқ сўзлар айтди.

Яқинда нашр этилган Э.Абдуллаеванинг китобида сўз композитор Феликс Маркович Янов-Яновский тўғрисида кетади ва уни Ўзбекистон композиторлари мактабининг йирик намоёндаси деб атаган. Унинг асарлари жаҳоннинг кўп мамлакатларида танилган.

Янов-Яновскийнинг ижодида Японияда саҳналаштирилган “Урашима Таро ” балети алоҳида ўрин тутади. Феликс Марковичнинг муаллифлик концертлари Германия, Англия, Франция концерт залларида муваффақиятли ўтган. Композитор “ЎЗбекфильм” студиясининг кўп картиналарига мусиқа ёзган. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей