ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / “Theatre – Studio Silk Route Marionettes” театрида...

“Theatre – Studio Silk Route Marionettes” театрида “Ўзига хос мусиқачилар” номли спектакль премьераси бўлиб ўтди

“Theatre – Studio Silk Route Marionettes” театри ижодкорлари болалар учун янги мюзикл эртак тайёрладилар. Ундаги қаҳрамонлар барча классик эртаклардаги персонажлар – Эшак, Кучук, Мушук, Товуқ ва албатта, босқинчилардир. Эртакдаги ашулалар ҳамюртимиз, шоир Сухбат Афлатуни ҳамда композитор Александр Александрович томонидан ёзилган.

– Мен ҳанузгача классик мультфильмлардаги барча ашулаларни ёддан эслайман, - дейди спектакл режиссёри Фарҳод Мирзаев. – Умид қиламанки, созандаларимиз томонидан тайёрланган мусиқалар томошабинларимизга манзур бўлади, улар ашулаларни эслаб қолишади ва кейинчалик уни хиргойи қилиб юрадилар.

Театр қаҳрамонлари томонидан ижро этиладиган ашулалар ҳар бир персонажнинг характерини очиб беради. Шунингдек, уларнинг барчаси якунда бирга қўшиқ куйлашади. Мусиқачиларнинг бундай истеъдодидан ҳатто босқинчилар ҳам яхши томонга ўзгарадилар, деб таъкидлади Фарҳод Мирзаев.

Муаллифлар ушбу эртакда томошабинларга ўз орзулари томон интилишларини, мақсадлари йўлида ҳар қандай тўсиқларни енгишни ва унга бардош беришни ўргатадилар.

Янги йил байрами томошалари Қорбобо ва Қорқизнинг иштирокисиз ўтмайди. Шу сабабли ҳам Шимолий қутбдан келган бобо ва унинг невараси, шунингдек, мусиқачи мушук  театр фойесида болажонларни кутиб олишади.

Бир кунда уч сеансдан иборат спектаклга 31 ва 1 декабрь кунларидан ташқари 10 январгача ҳар куни  бориш мумкин. Спектакль рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей