ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Тарихи мусиқа билан боғлиқ бўлган икки бино Ўзбеки...

Тарихи мусиқа билан боғлиқ бўлган икки бино Ўзбекистон Давлат консерваторияси тасарруфига ўтказилади

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқув бинолари етишмаслиги, талабалар сони сезиларли даражада кўпайгани таълим-тарбия жараёнларини юқори даражада ва сифатли олиб боришда муаммо туғдирмоқда. Қарорда ана шу масалани самарали ҳал этиш чоралари белгиланган. Шу мақсадда мутасадди ташкилотларга 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 31-уйда жойлашган В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига тегишли бўлган бинони Ўзбекистон давлат консерваториясига ўрнатилган тартибда бериш ҳамда Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинони Ўзбекистон давлат консерваторияси тасарруфига ўтказиш ва ушбу бинода жаҳон андозаларига тўлиқ мос келадиган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт залини барпо этиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, консерватория ва унинг таркибидаги Иқтидорли болалар академик лицейи профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларининг ижодий фаоллигини янада ошириш, ёзги таътил давомида ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтиши учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган санаторийни “Мусиқа оромгоҳи” деган ном билан консерватория тасарруфига ўтказилади, консерватория биносида эса “Ноёб асбоблар давлат коллекцияси” ташкил этилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей