ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / СТВ телеканалидан Янги йил байрами учун мусиқали ф...

СТВ телеканалидан Янги йил байрами учун мусиқали фильм

Мамлакатимиздаги биринчи нодавлат телеканал СТВ Янги йил арафасида Самарқанд аҳолисини ҳурсанд қилишга қарор қилди. Мазкур телеканал ижодкорлари томошабинлар учун эстрада юлдузлари иштирокида янги йилга мўлжалланган мусиқали фильм устида иш олиб боришмоқда.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот ҳозирча сир сақланмоқда. Лойиҳа режиссёри Жамшид Вафоевнинг сўзларига кўра, тасвирга олиш ишлари ҳали якунланмаган. Ушбу лойиҳада телеканал бошловчилари билан бир қаторда бутун Самарқанд аҳолиси танийдиган санъаткорлар ҳам иштирок этишади. 

Томошабинларни кутаётган асосий совға - асосий қаҳрамонлардан бири – кўпчилик самарқандлик қизларнинг севимлиси, лекин унинг исми маълум қилинмаяпти.

Тасвирга олиш ишлари жараёнига СТВ телеканалининг бошловчилари жалб қилинган. “Новости” (“Янгиликлар”) ахборот дастурининг бошловчиси ҳамда журналист Зарина Амритдинованинг маълум қилишича, фильмда унинг қаҳрамони – ҳаётдаги Заринанинг бутунлай акси.

Лойиҳа ва сценарий муаллифи теле ва радио бошловчиси Сервер Исаев. Унинг айтишича, фильмдаги воқеа ҳар биримизга болалик давримиздан таниш.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей