ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Шўролар даври нотўғри тузатишлари асл ҳолига қайтд...

Шўролар даври нотўғри тузатишлари асл ҳолига қайтди. «Қорақалпоқ фольклори» тўплами устидаги ишлардан далиллар

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти кутубхонасида сақланаётган асарлар қўлёзмалари устида ишлаш оддий иш эмас эди.

Кўплаб нусхаларни асл ҳолига келтиришга тўғри келди.  Илгариги нотўғри «тузатиш»лар қайта тикланди, уларнинг баъзилари қатағонлик йиллари мажбуран ўзгартирилган. Қўлёзмаларни тиклашнинг эскирган услуби ёрдамида, лампа ва лупалар билан Шўролар давридаги номақбул ўзгартирилган сўзларни асл ҳолига сўзма-сўз тиклашди. Шу тарзда кўплаб оригинал матнлар тикланди. Акс ҳолда аждодларимиз асарлари бизга нотўғри талқинда етиб келган бўларди!

Кўп тушунчаларда бузилишлар бор эди. Масалан, шарқона сўз бўлган «само» (космос, коинот) қўлёзмада «самол» (шамол)га айланиб кетган. Албатта, қадимий қўлёзмаларни расшифровка қилишда маҳорат етишмаган. Шунга қарамасдан, фольклор матнларида айтиш мумкинки, муаллифнинг ўзига хослиги сақланиб қолган.

Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори, «Қорақалпоқ фольклори» тўпламининг масъул муҳаррири Айтмурат Алниязов ушбу тўпламнинг юзинчи нашри ишларида бу далилларга эътиборини қаратди. Уларда,шунингдек, қорақалпоқ фольклорининг ривожи ҳақида бошқа қизиқарли фактлар ҳам эълон қилинган.

«Қорақалпоқ фолклори» тўплами — бу эски мантлар тадқиқоти, бу оғир тун ва кунлар деганидир. Ҳар бир матн — ёрқин ва кучли тўқима ва мустаҳкам асосли бадиий ифода. Шунинг учун ҳам биз тиришқоқлик билан ҳар бир шеър, ҳар бир мисранинг маъносини тушунишга ҳаракат қилдик, матннинг кичик бир қисмига ҳам эътиборсиз ўтказмадик. Биз ўзимиздан ҳеч нима қўшмадик, тахминий ўқиш уларни асоссиз тахмин қилиш нотўғри натижа бериши мумкин эди. Барчасига қатъиян «илмий» ёндошилди. Нашр қилинган асарлар ранг-баранг мавзуларда.

Биз ҳар бир жилд матннинг келиб чиқиши ҳақида маълумот келтирдик, жумладан тарихий ва диний пешволар, сўзлаб берувчи ва тўпловчи ҳақида версиялар ва вариантлар ҳам. Араб, қадимий туркий ва форс тилларидаги сўзлар, диний руҳдаги тушунчалар ва атамалар, географик атамалар луғатлари ҳам киритилган. Улар жами 5000 сўз ва иборалардан ташкил топган.

 «Қорақалпоқ фольклори» тўпламига киритилган 66 та достондан 33 таси биринчи бор нишр қилинмоқда. Тўпламга, шунингдек, бошқа жанрлардаги фольклор асарлар ҳам киритилган – афсоналар, ривоятлар, нақллар, эртаклар, лирик қўшиқлар, айтишувлар, топишмоқлар ва маталлар, латифалар, иборалар. Умуман олганда жами 15 та жанрдан кўп. Бу жанрларда бугунги кунда ҳам овулдаям, шаҳардаям фаол тасвирланади.

Биринчи бор илмий қўлланмага «дуолар», «илтижолар», «иримлар», «тийимлар», ривоятлар, халқ қўшиқлари, тарихий қўшиқлар, ҳис-туйғуларни ифодаловчи маросим қўшиқлари хаужарлар, беташар ва бошқалар каби кичик фольклор жанрлар киритилди.

 Биз бой халқ меросидан ҳеч нарсани қўлдан бой бермасликка ҳаракат қиламиз. Тўпламнинг умумий ҳажми тахминан 650 босма босма тобоқ, яъни 5000 саҳифадан кўп, достонлардан ташқари 400 тача эртак ва бошқа жанрлардаги асарларни ўз ичига олган.

Мутахассис юзинчи жилд охиргиси эмас, навбатдаги еттитаси аллақачон босмахонада, деб қайд этиб ўтди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей