ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / “Сени куйлаймиз замондош!” театр фестивали якунлан...

“Сени куйлаймиз замондош!” театр фестивали якунланди

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” III республика кўрик-фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур фестивал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилиб келинмоқда.

Беш кун давом этган фестиваль жараёнида янги саҳна асарлари театр санъати мухлислари эътиборига ҳавола этилди.

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг “Орол бобо” спектакли биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг “Бурч” спектаклига берилди. Қорақлпоғистон давлат ёш томошабинлар театрининг “Томир” ҳамда Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрининг “Қувонч” спектакли учинчи ўринга лойиқ топилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей