ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Сардор Милано “Қор маликаси” эртагини ҳикоя қилади

Сардор Милано “Қор маликаси” эртагини ҳикоя қилади

 “Бош саҳна” (“Главная сцена”) телевизион мусиқий лойиҳасининг ғолиби Сардор Милано “Қор маликаси” номли янги мусиқали эртак (Кристиан Андерсеннинг эртаги) намойишида роль ижро этади.

Тадбир ташкилотчиларининг хабар беришича, мюзиклда машҳур асарда тавсифланган барча воқеалар намойиш этилади, аммо қаҳрамонлар тили замонавий ва  соддалаштирилган бўлади. Унда ёш хонанда ҳикоячи ролини ижро этади.

Мазкур “Қор маликаси” мусиқали эртак премьераси  шу йилнинг 8, 9 ва10 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

– Мюзикл – бу мусиқа йўналишидаги имкониятларни амалга ошириш учун жуда қизиқарли жанр, - деди Сардор Милано. – Ушбу ғоя – эртакни болалар ва ота-оналарга совға қилиш мени жуда илҳомлантиради.

Шунингдек, мюзиклда эстрадамизнинг бошқа вакиллари Жасур Мирсагатов, Саида, Камила, Хасан ва Хусан Солиховлар ва бошқалар ҳам иштирок этишади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари