ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Санъатшунослик институти ноёб аудио ва видео матер...

Санъатшунослик институти ноёб аудио ва видео материалларни рақамлаштиришни якунлади

Рақамли форматда ўзбек санъатининг дурдона асарларини томоша қилиш ва улар ҳақида тинглаш учун 156 саот, 12 дақиқа, 6 сония керак бўлади.

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтида экспедиция чоғида олимлар томонидан жамланган ноёб фоно ва видео материалларни рақамлаштириш ишлари якунланди. Мазкур лойиҳа раҳбари, бўлим мудираси, санъатшунослик фанлари номзоди Зулфия Муродова бу борада олиб борилган саъй-ҳаракатлар ҳусусида батафсил сўзлаб берди.

– Фоноархивимизни рақамлаштиришга зарурат анча олдин пайдо бўлганди. Мазкур лойиҳага тайёргарлик кўриш ҳам узоққа чўзилди. Биз иккита студия STM-610 магнитофонини топиш ва уни қайта тиклашга эришдик. Бусиз лойиҳани бажаришга киришиб бўлмас эди. Биз плёнкаларни тест қилиб кўрдик ва уларнинг аксарияти рақамлаш учун яроқлилигига ишонч ҳосил қилдик.

 

Шу билан бирга, ижодий гуруҳ тузилиб, лойиҳа концепцияси, уни амалга ошириш босқичлари ва муддати атрофлича ўйлаб кўрилди. Кейин биз бошқа муаммога – рақамлаштириш учун техникалар етишмовчилигига дуч келдик. Бу масалани ҳал қилишда бизга Корея Республикасининг халқаро “ICHCAP” ахборот маркази ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий комиссияси ёрдам беришди. Биз барча керакли асбоб-ускуналарни жамлаб олганимиздан сўнг ишга киришдик.

 

Лойиҳа 18 сентябрь куни бошланди, 11 ноябрь куни эса ўзбек мусиқа мероси намуналари билан 8 та CD дискдан иборат маҳсулот ҳамда буклет-аннотация иловаси билан экспедиция видео материалларнинг 2 DVD диски тайёр бўлган эди. Ушбу вақт давомида материаллар рақамлаштирилди. Уларни тинглаш ва томоша қилиш учун 156 соат, 12 дақиқа, 06 сония керак бўлади.

8 CD ва 2 DVD дискларига ўзбек ва инглиз тилларида шарҳлар берилган ва ихчам китобча-буклетлар шаклида намойиш этилган.

Тайёр маҳсулотдан келажакда илмий ва ўқув мақсадларда фойдаланиш мумкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей