ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Россияда ўтказилган концертларда Ўзбекистонлик ёш ...

Россияда ўтказилган концертларда Ўзбекистонлик ёш дирижёр иштирок этди

Жорий йил 24 – 29 май кунлари Москва шаҳрининг бир қатор концерт залларида “Дунё ёшлари - урушга қарши” шиори остида  Улуғ Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган  акция бўлиб ўтди. Бу катта акцияни Халқаро ҳайрия  “Россия  тинчлик   фонди”  ва “Владимир Спиваков фонди”  ташкил этди, деб хабар беради Ўзбекистон бадиий академиясининг расмий сайти.

Ҳайрия акцияси доирасида Москва Давлат консерваториясининг “П.И.Чайковский”  ва  “Мусиқа уйи” концерт  залларида Гала-концертлар бўлиб ўтди. Концертларда узоқ ва яқин хорижий мамлакатлардан келган ёш ижрочилар билан бир қаторда Ўзбекистондан таклиф этилган Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 2-синф    ўқувчиси Аюбжонов Асадбек ҳам қатнашди. У Россия Федерациясининг Мудофаа вазирлигига қарашли 90 созандадан иборат  симфоник  оркестрга дирижёрлик қилди.

А.Аюбжоновнинг дирижерлик бўйича ўқитувчиси Ўзбекистон Давлат консерваториясининг опера-симфоник дирижерлик кафедраси профессори В.Б.Неймер. Концертда Халқаро, Россия ва Регионал, телевизион “Шелкунчик”  ва “П.И.Чайковский” номли халқаро танловларнинг ғолиб ва  лауреатлари иштирок этдилар. Тадбирда давлат раҳбарияти, сиёсий партиялар ва элчихоналарнинг вакиллари, Россия шаҳарларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Иккинчи Жаҳон урушида фашизм      устидан қозонилган ғалабада  Ўзбекистон халқининг ҳиссаси қанчалик катта бўлган бўлса, Улуғ Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган ушбу халқаро акцияда ҳам, мамлакатимиз номидан Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Аюбжонов Асадбекнинг энг ёш дирижёр сифатида чет давлатлар вакиллари     орасида қолдирган таассуроти шунчалик юқори бўлди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей