ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / «Россия - Культура» телаканали «Ўзбекистон: эриши...

«Россия - Культура» телаканали «Ўзбекистон: эришилган ваҳийлар” ҳужжатли фильмни намойиш этди

“Россия - Культура” телеканали Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Карвон-ТВ” телеканали билан ҳамкорликда яратилган “Ўзбекистон: эришилган ваҳийлар ” ҳужжатли фильмни намойиш этди.

Бир соатли фильм Ўзбекистонда жўшқин ривожланиб бораётган ҳозирги замон қадимги замонлардан қолган анъаналар ва чуқур донолик билан бирга қадам босиб келишаётганлиги тўғрисида ҳикоя қилади. Ҳужжатли фильмнинг асосий мағзи - бой маданий-тарихий мерос бўлиб қолган мамлакат обидаларидаги ноёб битиклар ва асрлар ошиб бизларга етиб келган ушбу қадимги ёзувлар устида кўп йиллар давомида машшақатли иш олиб бораётган олимларнинг меҳнати тўғрисида ҳикоя қилади. Фильмниг асосий ғояси – Россия телетомошабинларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом маърифатпарвар ва маданиятли , бағрикенглик, тинчилик ва эзгулик динлигини етказишдир.

Ҳар бир битикнинг маъноси ва моҳияти бугунги кунда ҳам долзарбдир. Кўп асрлар олдин яратилган ва яқин кунларда ўқиб чиқилган ёзувар ҳамжиҳатлик ва тотувликка чақиради, Ўзбекистон тарихида бўлиб ўтган яхши дамлар ҳусусида ҳикоя қилади, нафрат ва мутаасибликдан огоҳлантиради.

“Ўзбекистон маданий мероси “ лойиҳасининг раҳбари, фильм продюсери Фирдавс Абдухолиқов ушбу битикларни тушуниб, маъносига етиш долзарблигини таъкидлаб ўтиб, хусусан эътиборни “Маърифатли ислом нималигини билишни исташса, биринчи навбатда, бизнинг буюк аждодларимиз томонидан қолдирилган Ўзбекистон тарихий обидаларидаги битиклар, ноёб , доно ўгитлар билан танишиб чиқиш керак, ”- дейди. Фильм ижодкорлари “Обидалардаги битиклар” лойиҳаси деталлари билан ўртоқлашишади.

Одамлар бу оддий нақшлар бўлса керак деб ўйлашади. Булар шунчаки безак эмас. Шу кунгача ёзувлар тўлик расшифровка қилинмаган эди. Ёдгорликларимиз сукут сақлаб туришган десак ҳам бўлади. Китоб-альбомлар туркуми устида ишлаб келаётган шарқшунос, хаттот, тарихчи олимлар олиб борган ишлари туфайли Ўзбекистон обидаларида сақланиб қолган барча хаттот битикларни илк бор маъносига етилди.

Тошлардаги битикларни ўрганиб келаётган фан – эпиграфика 200 йилдан бери мавжуд. Замонавий тадқиқот усуллари, албатта, олимлар меҳнатини анча енгиллаштиради. Шундай бўлса ҳам фильм ҳикоя қилган машшақатли меҳнат, кўп вақт ва синчковликни талаб қилади. Ўзбекистон худудида ёзув мелоддан аввал IV асрда пайдо бўлган. Матнлар тошларда ўйилган. Шу туфайли ҳам уларнинг кўпчилиги бугунги кунгача етиб келган. Олимларга нафақат турли вақт ва тилларда битилган ёзувларни расшифровка қилишга тўғри келади¸балки турли шрифтлар қўллангани билан ҳам ишлашга тўғри келмоқда. Масалан, Х асрда “гуллаган куфи” деб номланган араб имлоси машҳур бўлган. Унинг ҳар бир ҳарфи гул билан безалган: ҳар бир кичик нуқта , ҳар бир қўнғироқча иборанинг маъносига таъсир қилиши мумкин.

“Ушбу ёзувлар ҳар хил маънога эга, уларда муҳим тарихий маълумотлар бор. Маълумотлар хеч бир ёзма манбада йўқ. Улар жуда ҳам муҳимдир, чунки улар нафақат тарихий авлиё ёки шайхни ҳаёти билан таништиради, балки оддий халқ тўғрисида ҳам ҳикоя қилади . Уларда бошқа ёзма манбаларда учрамаган терминларни топиш мумкин ”, - дейди фильм ҳақида академик Эдвард Ртвеладзе.

Томошабинлар жаҳонда бунга ухшаш бўлмаган “Ўзбекистон маданий мероси” ноёб лойиҳа тўғрисида билиб олишлари мумкин. Лойиҳанинг ғояси - тақдир тақозоси билан бутун жаҳонга тарқалиб кетган ўзбек маданий мероси дурдона ва асарларини бирга жамлашдир. Бу ЭОАВМА Россия телекомпаниялари билан биргаликда олиб бораётган лойҳасидир. Улар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон - қумлар дурдонаси” , “Давр қумлари орасидан” ва бошқа машҳур ҳужжатли фильмлар яратилган .

“Ўзбекистон: эришилган ваҳийлар” ҳужжатли фильмнинг съёмкалари Хива, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда, деворларини хаттотлик дурдоналари безаб келган тарихий обидаларда олиб борилган. Фильмда ноёб кино- ва фотоҳужжатлар, архив кадрлар, шахсий архив ва музей асарларидан фойдаланилган. Фильмда машҳур меъмор, олим ва Ўзбекистоннинг турли худудларининг аҳолиси билан интервью берилган. Ўз фикр мулоҳазалари билан шарқшунос, хаттот, тарихчи олимлар ва дин арбоблари ўртоқлашади.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей