ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Россия этнография музейи Тошкентда фотокўргазма ў...

Россия этнография музейи Тошкентда фотокўргазма ўтказади

26 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Россия этнография музейи томонидан ташкиллаштирилган “ Евроосиё халқлари маданиятида оила. ХХ аср.” фотокўргазмаси очилади.

“ Евроосиё халқлари маданиятида оила. ХХ аср.” Фотокўргазмаси славян, фин-угор халқлари, Волга бўйи, Сибирь, Кавказ ва Ўрта Осиё халқларининг ХХ аср бошларида анъанавий кундалик ва байрам кунларидаги ҳаёти билан таништиради.


Ҳар бир халқнинг оилавий ҳаёти дунёси ўзига хосдир, ўз анъаналарига эга. Тарихан бир бири билан ижтимоий, маданий, сиёсий алоқалар билан аввал Россия империяси , кейинроқ эса Совет Иттифоқи умумий чегаралари билан боғлиқ бўлган халқларнинг оилавий анъаналаридаги умумийликни ва ўзига хосликни тақдим этилган фотосуратларда кузатиш мумкин.

ХХ аср бошлари оилавий ҳаётнинг ўзига хос солномасини кузатиш, собиқ совет Евроосиё маконидаги турли минтақалар халқларининг анъанавий маданиятлари тўғрисида билимларни кенгайтириш имконини беради. Ўтмишдан ўзимиз учун янги саҳифаларни очиб, бизлар, замондошлар, бугунги кунни тушунишимиз енгилроқ бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей