ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Республикада хонанда Таваккал Қодиров хотирасига...

Республикада хонанда Таваккал Қодиров хотирасига бағишланган танлов бўлиб ўтди

Баҳорнинг қуёшли кунида фаввораларнинг кўкка сапчиган кумуш томчилари янада ҳусн қўшган Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида халқимизнинг севикли хонандаси Таваккал Қодиров хотирасига бағишланган республика танлови бўлиб ўтди.

Наврўз ёки Мустақиллик кунига бағишланган асосий тантаналарнинг биронтаси Таваккал Қодиров қўшиқларисиз ўтмайди ва бу унинг халқ эътирофига сазовор эканидан далолатдир.

Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-услубий маркази томонидан илк бор ўтказилган танловда санъаткор репертуаридан севимли қўшиқларни турли ёшдаги 100 га яқин иштирокчи ижро этди, улардан 20 нафари Тошкентда ўтган финал босқичида саҳнага чиқишди.

– Барча иштирокчилар қўшиқларни аъло даражада ўзларига хос услубда куйладилар, чунки Таваккал Қодировнинг “олтин” овозини такрорлаш мумкин эмас, дейди ҳайъат раиси, Ўзбекистон халқ артисти Султонали Маннопов. – Мен унинг дастлабки шогирди эдим ва 35 йил мобайнида унинг ёнида бўлганман. Устоз хамиша хонанда шундай одам бўлиши керакки, халқ уни севсин ва унга ишонсин, деб айтар эди. .

Таваккал Қодиров санъат оламига ўтган асрнинг 50 йилларида кириб келди, буюк ҳофизлар – Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов ва Комилжон Отаниёзовлар томонидан шаклантирилган мактаб давомчиси сифатида ўз ижро услубини яратди.

Зоҳиджон Мадалиев ва Миршод Эловдан иборат таркибдаги тошкентлик дуэт танловнинг илк ғолиби бўлди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Танлов анъанавий бўлиб қолади ва ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари