ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Республика қўғирчоқ театри ўзининг концерт дастури...

Республика қўғирчоқ театри ўзининг концерт дастурини уруш қатнашчилари ва фахрийларига бағишлайди

Республика қўғирчоқ театри томонидан 9 – май «Хотира ва қадрлаш куни» байрамига бағишланган “Кеча, бугун, эртага” деб номланган концерт дастури тайёрланди. У 8 май куни бўлиб ўтади.

Республика қўғирчоқ театри ўзининг мазкур концерт дастурида мухлисларни мюзиклли саҳналар билан қувонтиришни мақсад қилган.

Театр мунтазам равишда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун кўчма концертларни ўтказиб туради.

Жорий йил июнь ойида театрда иккита премьера – “Бука” ва “Саватча билан қизча” деб номланган спектакллар бўлиб ўтади. Қизчанинг сарғузаштлари ҳақидаги биринчи эртакни Ибрагим Содиқов ёзган,  постановкачи-рассом – Хотам Ахунов. Михаил Супониннинг асари бўйича тайёрланган “Бука” номли иккинчи эртакни  режиссёр  Динара Юлдашева саҳнага олиб чиққан. Мазкур эртак дўст бўла олмайдиган қуён ҳақидадир. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей