ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / ”PROlogue” қисқа метражли фильмлар Рес...

”PROlogue” қисқа метражли фильмлар Республика фестивали саралаш комиссияси иш бошлади

“PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивали учун аризалар қабул қилиш жараёни ниҳоясига етди. Унда иштирок этиш учун ҳаваскор ва профессионал ёш киноижодкорлар томонидан 50дан зиёд аризалар келиб тушди.

Айни пайтда таниқли киноижодкорлардан таркиб топган фестиваль саралаш комиссияси келиб тушган аризалар асосида фильмлар кўригини ўтказмоқда. 31 октябрга қадар давом этадиган саралаш жараёнида энг сара ижод намуналари аниқланиб, баҳолаш учун фестиваль ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этилади.

Жорий йил 16-20 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Республика Киночилар уйи, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва Ёшлар ижодиёти саройида саралашдан ўтган фильмлар намойишини ташкил этиш режалаштирилган. Фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими эса “Ёшлар ҳафталиги” доирасида 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, фестиваль низомига мувофиқ, биринчи йўналиш бўйича «Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» учун бош соврин, «Энг яхши сенарий», «Энг яхши режиссёрлик иши», «Энг яхши операторлик иши», иккинчи йўналиш бўйича «Болалар мавзусидаги энг яхши қисқа метражли фильм», «Болалар мавзусидаги энг яхши сценарий», «Болалар мавзусидаги энг яхши режиссёрлик иши», «Болалар мавзусидаги энг яхши операторлик иши» номинациялари бўйича совринлар топширилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей