ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Қорақалпоғистонда Кексаларни эъзозлаш йилига бағиш...

Қорақалпоғистонда Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган кўргазма очилди

Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган навбатдаги кўргазма Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида очилди.

Мамлакатимизда ўтказилган “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида ташкил этилган мазкур кўргазмада қорақалпоғистонлик мусаввирлар Бекмурза Жиемуратов ва Сарахон Қўйлибоеванинг шахсий коллекциясида сақланаётган 90 дан зиёд асарлари жой олган.

Кўргазмадаги картиналар 1950 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар яратилган асарлардир. Улар орасида Диана Матевосян, Александр Заседателев, Сарсенбой Бойбўсинов, Бердибой Тажимуратов ва бошқа таниқли мўйқалам усталарининг асарлари ҳам ўрин олган.

Кўргазмада намойиш этилган академик-рассом Жўллибой Изентаевнинг “Орол кемалари”, “Орол қуми” асарлари  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Абдулла Еримбетов ва Турсинбой Жумановларнинг ижод намуналари ҳам барчанинг диққат – эътиборини ўзига жалб қилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей