ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Қарама-қаршиликлар театри. UT Катта театрда

Қарама-қаршиликлар театри. UT Катта театрда

Катта  театрнинг  узоқ  кутилган  очилиши ҳақида фақат  эринчоқ  одамгина ёзмади.  Таҳририятимизда бу театрга алоҳида муносабат  шаклланган: кўп йиллар давомида  Uzbekistan Today жамоаси Алишер Навоий номидаги опера  ва балет катта театри ҳаётини  диққат  билан кузатиб келади. Унинг очилишини бошқалар  каби биз  ҳам сабрсизлик  билан, ҳатто  ҳаяжон билан  кутдик. Маъмурият телефонларига қўнғироқларнинг чеки  бўлмади.Ниҳоят  амалга ошди.

…Театр – улуғвор ва муҳташам.Кўп бинолар таъмирдан кейин таниб бўлмайдиган  даражада ўзгариб кетишига қарамай, Катта  театр бизни афсуслантирмади.. Аксинча томошабинларнинг  ишончсиз  кайфиятларини  ўзгартириб  юборди.  Биз театр ўз қиёфасини  қандай  ўзгартириб  юборганини такроран  ёзиб ўтирмаймиз. Гарчи  аслида  театрга айни шу  мақсадда  борган  бўлсак ҳам.Журналист  ва фотограф  остона хатлаб  киришлари билан режалар ўзгарди.           

 

Тошкент қачон   театрга боришни ўрганади?

Фақат Катта  театр  эмас, балки мамлакатимиздаги ҳар бир  санъат кошонасига. Бу савол   ҳавода  қалқиб  тургандек.  Афсуски,  санъат хазинасига ташрифнинг ўзи театрда  ўзини тутиш маданиятига юк бўлиб тушмайди. Бу нафақат санъатнинг  ашаддий   шайдолари, балки оддий  томошабинлар, аниқроғи,  театрга сельфи қилиш, “бир ёшли фарзандини сайр  эттириш”,”ўқитувчи айтгани учун”   келмаганларнинг таассуротларига  раҳна  солади.  

Шарҳловчилар,  муҳаррирлар, ҳамкасбларимиз  ва фотографларнинг  бундай кузатуви  нафақат бир йилда, нафақат Катта театрда ва хатто нафақат Тошкентда    шаклланган.  Бизнинг қарама-қаршиликлар шаҳримиз  кўпинча  кутилмаган  совғалар  тайёрлайди, бу ҳам уларнинг бири.

Бироқ, агар сиз театрни биз каби  яхши кўрадган  бўлсангиз, ҳатто бундай  омиллар  ҳам  томоша  залидаги орзули қизил ўриндиқларни эгаллашга ҳалақит  қилмайди. 

Бундан бир ой аввал  Алишер Навоий  номидаги  давлат академик опера  ва балет катта  театри “Катта театр юлдузлари” янги концерти билан навбатдаги  86-мавсумини очди.  Шундан бери  энг қизиқарли опера  ва балет постановкаларининг мураккаб қисмларини ўзида уйғунлаштирган бу дастур томошабинлар ўртасида  катта  муваффақият  қозониб келмоқда. Шов-шувли очилишдан  кейин  секин-аста  пасаяётган ажиотаж тўлқинида бу тажрибани ҳам кўришга  қарор қилдик. 

Ҳозир, Катта театр узоқ муддатли  таъмирлашдан сўнг омма  орасида катта қизиқишга  сабаб бўлмоқда. Аншлаглар. Залда энг турли томошабинлар  тўпланади, янгиланган театрни кўриш истагида бўлганлар, қизиқувчилар, мусиқашунослардан тортиб санъат тадқиқотлари билан  машғул театршуносларгача шу ерда жамул-жам. 

Катта  театр  эшиклари томоша  бошланишига  бир соат  қолганда  очилишига қарамай, томошабинлар шошилмайдилар, дастлабкилари  тахминан   ярим соат қолганда  пайдо  бўлади. Бу уски  кийимларни ва шахсий буюмларни гардеробга топшириш,  деворлардаги ёзувлар  ва фойе деворларини безаган ганчкорлик  санъатидан завқ олиш  ва  кўплаб фотографиялар қилиш учун  бемалол етади.   Катта театрдаги ўзгаришлардан дўстларини ҳабардор  ҳам қиладилар. Эҳтимол, бу ижобий истакдир.

 Санъат  қасрининг  энг  олий  муҳити,  дунё классикасини ҳис қилиш туйғулари  фотоаппаратлар  овози  остида нафақат  фойеда, балки залда, айниқса спектакль  вақтида  зарраларга айланиб сочилиб  кетади.  

Деворлар, шипларнинг мафтункор ҳашаматли  зийнатлари,акустика, машҳур опера ариялари  ва балет  номерлари  тайёрланмаган томошабинларни бирмунча  кўпайтирди.

Афсуски, театр  гардеробдан эмас, балки  театрда ўзини тутиш  маданиятидаги  кўплаб нуқсонлардан  бошланди. Учинчи қўнғироқдан  кейин парда  очилди. Бироқ, залда ҳали хануз одамлар  нега  юргани  тушунарсиз бўлди. Шовқин  дарҳол тингани  йўқ. Дресс-коднинг  амалдаги  аҳлоқий  меъёрлари ҳақида гапириб ўтирмаймиз. Фотога  қараб  хулоса  чиқариш мумкин. Тошкент  - қарама-қаршиликлар  шаҳри...

Бундан бир ой аввал ҳудди шундай манзарани биз Ўзбек миллий академик драма театрида “Глобус” театри  спектаклида   кузатган  эдик. “Гамлет” спектаклдан олинган  унутилмас таассуротни  ўшанда бирон  нарса хиралаштириши мумкин эмасди. Бироқ омма бир жуфт кўнгилсизликни барибир қўшди.  Нима  ҳам қилардик, вақт энг яхши табиб, дейдилар, сабр қиламиз ва кутамиз.

Энди концерт ҳақида...

18 та номердан иборат  бўлган концерт дастури – опера  ва балет постановкаларининг  ижро жиҳатидан мураккаб  парчаларидан таркиб  топган.  «Катта  театр  юлдузлари» деб номлангани ҳам  шундан.. Ижрочилар орасида  бошловчи артистлар ҳам, машҳур маэстролар  ҳам кўп. 

Миллий  ва хорижий  композициялар  уйғун ва айни пайтда  яна  контраст. Масалан, халқаро танлов лауреати Барно Исматуллаева  ижросида М.Ашрафийнинг машҳур “Кашмирда” қўшиғи  янгради ва  бир дақиқадан  кейин  унинг ҳамкасби Феруза Юсупова Ж.Бизенинг  “Кармен” операсидан  “Хабанера” парчасини дағал ва романтик  ижро  этди. Халқаро танловлар   совриндори, барчага  машҳур “Фауст”дан  Мефистофель куплетларини ижро этган  Кирилл Борчаниновнинг чиқиши  томошабинларни маҳсус   эффектлари билан мафтун этди:  саҳна  графикаси, либослар, - барчаси  майда  деталларигача яхши  ўйланган. Ўзбекистон Республикаси  халқ артисти Аваз Ражабов  ва халқаро  танлов совриндори Барно Исматуллаева ижросидаги “Муҳаббатим осмони” операсидан Мирзо Улуғбек ва Феруза  дуэти  ҳам   барчада  катта  таассурот қолдирди.

Дастлабки иккита  ариядан  кейиноқ зал ҳамжиҳатликда севимли  артистларини  «Браво!»деб  олқишлади.. 

Мамлакатимиздан ташқарида ҳам маълум-машҳур  Яника Багрянская ва Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновлар ижросидаги Ж.Вердининг “Трубадур”идан «Азучена ҳикоялари»,   Ф.Чилеанинг «Арлезианка» операсидан  Федерико ноласи, Тамила Мухамедова, Замир Фазлутов,  Маргарита Авдеева ва  Радион Исянов ижросидаги  Л.Минкуснинг “Дон Кихот” балетидан “Грант-па”. Ф.Янов-Яновскийнинг “Урашима Таро”сидан, П.Чайковскийнинг “Шелкунчик” ва “Гуллар  вальси”дан  парчалар. Ҳар бир номер юрак қўридан  яралган, санъаткорларнинг фидойилиги, маҳорати    сезилади, бироқ залда ана шу  юрак қўри,  фидойи меҳнатга эътибор етарли эмас. Камералар  овози, телефон  қўнғироқлари ҳамон оркестрга  “жўр” бўлади.

 

Антракт. Биз “деталларга ёпишишни”  тўхтатиб,  саҳна  орти бўйлаб сайр қилишни афзал  кўрдик, бу ҳақда  кейинроқ тўхталамиз. Бироқ, залга  қайтгач, томошабинлар сийрак  бўлиб қолганини кўриб ҳайрон бўлдик.Тўғриси бу бизни ҳафа қилди, деб айтолмаймиз, эҳтимол, аксинча,    айни шунинг учун иккинчи бўлим анча  ёрқин ва  юракка  таъсир қилувчи ижро бўлгандир.

Эксперт фикри.

Томошабинлар орасида  тасодифан  Фанлар академиясининг Санъатшунослик институтида ишловчи,  ижодий гуруҳларда таниқли, қатъиятли ва синчков Зулфия Муродовани учратиб қолдик. Санъатшунос билан умуман  фикрларимиз бир-бирига мос  келди: у   концерт дастурини юқори  баҳолади. Бироқ,ўз профессионал қизиқишларидан  келиб чиққан ҳолда айрим  номерлар ижроси бўйича бир неча  танқидий  фикрлар  ҳам билдирди. Профессионал  нигоҳ   саҳнадаги воқеаларга  анча  танқидий  баҳо  бериши, албатта, тайин.  Бироқ спектакль вақтида биз айни у биринчилардан бўлиб”браво” деб олқишлаганига  гувоҳ  бўлдик. Бу Яника Багрянскаянинг чиқишидан  кейин юз  берди. Холис  танқидчи..

 

***

Концерт  ниҳоясига етгандан  кейин томошабинлар  декорация, махсус эффектлар, мусиқа  ҳақида  фаол муҳокамага   берилишди.Республикамизнинг энг тажрибали  ва ёши улуғ  дирижерларидан бири Дилбар  Абдураҳмоновага нисбатан  кўплаб  ҳаяжонли  фикрлар  эшитилди.У 18 та номердан  9 тасига  дирижерлик  қилди.

Биз  асло  концертдан  ёқимли таассурот  олмадик деб айтмаймиз. Аксинча ўқувчиларимизга бу бетакрор театр муҳитида  бўлишни  астойдил   таклиф  қиламиз. Албатта, ўзимиз  ҳам яна қайта  келамиз.

Катта  театр  катта   тақдимотларни режалаштирмоқда.  Улардан  бири  19 декабрда  намойиш  этилди. “Садоқат” операси.   Рустам Абдуллаевнинг бу  асари томошабинни  1930-1970 йиллардаги Тошкентга  саёҳат қилиш, севимли  шоирлар Ҳамид Олимжон  ва Зулфияни ёдга олишга  имконият  беради.  . 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей