ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекконцерт” қошида “Ў...

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клубини, “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш таклифини билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди.

Тадбирда таниқли маданият намояндалари, шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекконцерт» қошида «Ўзбекистон халқ артистлари» клубини ташкил этиш таклифини билдирди.
«Ушбу клуб аъзолари мунтазам йиғилиб, юртимиз ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилади, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимизни равнақ топтириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб боради», — дейилди учрашувда.

Маънавий ҳаётимизни янги, юксак босқичга кўтариш, авваламбор, Бастакорлар, Рассомлар, Театр арбоблари ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз ижодкор зиёлиларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш, муносиб иш ва турмуш шароитини яратиб беришга хизмат қиладиган “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланаётгани ҳам маълум қилинди.

Ушбу фондни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан 20 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилади ҳамда у 2022 йилга қадар барча солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей