ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Пойтахтимизда “Сени куйлаймиз замондош!” театр фес...

Пойтахтимизда “Сени куйлаймиз замондош!” театр фестивали ўтказилмоқда

Жорий йил 8 июнь куни “Сени куйлаймиз, замондош!” деб номланган Ўзбекистон театрларининг III Республика кўрик-фестивали бошланди. Унда республикамизнинг турли бурчакларидан келган театр труппалари ўзаро бахслашишади. Ҳакамлар  ҳайъатига 11 та спектакл тақдим этилган.

Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг "Бурч” спектакли мазкур кўрик -фестивални очиб берди. Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти мусиқали драма театрининг "Қуёшни сен уйғотасан”, Ўзбекистон Ёшлари театрининг "Хўжа Насриддиннинг биринчи муҳаббати”, Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг "Ака-укалар” спектакллари ва бошқалар ҳам ушбу фестивалда иштирок этишади.

Бундан ташқари, фестивал доирасида маҳорат дарслари ўтказилади ва унда намойиш этилган спектакллар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинади.

Жорий йил 12 июнь куни соат 10.00 да Ўзбек Миллий академик драма театри биносида  ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш ҳамда кўрик-фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари