ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Пойтахтимизда архитектор РафаэльХайрутдиновнинг би...

Пойтахтимизда архитектор РафаэльХайрутдиновнинг биринчи шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Афсус, пойтахт аҳолисига  Марказий кўргазма зали, Кино уйи, Миробод бозори ва бошқа кўплаб иншоотларни туҳфа  этган  меъмор Рафаэль Хайрутдинов ўзининг дастлабки  шахсий кўргазмаси  очилишини  кўра олмади.

У  кўргазма очилишига бир неча кун  қолганда, 1 декабрда.  83 ёшида  дунёдан  кўз юмди, унинг ижод маҳсуллари  эса яшашда,  тошкентликлар  ва  пойтахт  меҳмонларини ҳуррам қилишда давом этаверади.

Марказий кўргазма залидаги  экспозицияга  муаллифнинг  фақат меъморий  лойиҳалари тақдим этилгани йўқ, Рафаэль Хайрутдинов яхшигина рассом,график  ва  ҳайкалтарош  ҳам бўлиб чиқди.  Юздан  ортиқ акварелда ишланган картина,тасвирий  санъат, графика ва ҳайкалтарошлик  асарлари  уста қўли билан ишланган.   Уларда  рассом табиати акс этган, манзаралар  пейзажи, натюрмортлар рангларининг  нафислиги, портретлардаги  кузатувчанлик ва пластик  композициялардаги  кучли фантазия устунлик  қилади.  

80-йилларда Рафаэль Ахатович раҳбарлиги остида  Тошкентда Қоратош микрорайони қурилиши лойиҳаси  ишлаб чиқилди,1985 йилда бу ерда Беньков номидаги  республика  рассомлик коллежи биноси қурилди, бу ўқув юртида бир вақтлар  меъморнинг  ўзи ҳам  ўқиган эди.  Рафаэль Хайрутдинов томонидан  жами 49 та лойиҳа  ишлаб чиқилди, улардан 15 таси ҳаётга тадбиқ  этилди.

Кўргазма 20 декабрга  қадар  давом этади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей