ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан маҳ...

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан маҳаллий каналлар эфирида 25 та клип намойиш этилмайди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан маҳаллий каналлар эфиридан умумий талабларга мос келмаган 25 та клип олиб ташланди. Пойтахтимизда ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.

Мазкур анжуманда яна машҳур ашулаларнинг маъносиз ва нотўғри тузилган матнлари бўйича масалалар кўтарилди. Хусусан, яқинда хонанда Муниса Ризаева ижросидаги “Сакраменто” композициясининг сўзи, шунингдек, яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган хонанда Зиёданинг янги қўшиғи муҳокама қилинди. Анжуманда ижрочиларнинг ушбу ёки бошқа композицияларини маъқуллаган ёки аксинча ман қилиши керак бўладиган бадиий кенган тузиш лозимлиги ҳақида гапирилди. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ходимлари томонидан телеканаллар эфирларидан ўзбек менталитетига тўғри келмаган 25 та клип олиб ташланди.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакиллари, ёзувчилар уюшмаси, композиторлар ва ушбу соҳадаги бошқа етакчи мутахассисларнинг фикрича, буларнинг барчасига тўйлар сабабчи бўлмоқда. Таъкидланишича, улар сабабли ўзбек маданияти “айнимоқда”.  Шунингдек, нафақат тўйларни ўтказилиши балки овоз ёзувчи студиялар фаолиятини ҳам назорат остига олиниши таклифи билдирилди. Мутахассислар ижрочиларни рағбатлантиришни Ватанга бўлган муҳаббатни ифодалайдиган куй-қўшиқларни яратишда уларга грантлар тақдим этиш йўли билан амалга оширишни таклиф этишди. Қонун йўли билан фонограммада ижро этишни тақиқлаб, жонли ижро масаларини ҳал этиш лозимлиги қайд этилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей