ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекистоннинг етакчи кулоллари Тасвирий санъат ...

Ўзбекистоннинг етакчи кулоллари Тасвирий санъат галереясида ўз ишларини намойиш этадилар

Тасвирий санъат галереясида жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари    «Ўзбекистон кулолчилиги хазинабонлари»  мавзуида кўргазма бўлиб ўтади.

Унда  мамлакатнинг турли ҳудудлари - Риштон,Андижон, Бухоро, Самарқанд, Ғиждувон, Шаҳрисабз  ва Хоразмнинг етакчи  мактаблари  усталари  ўз ижодий  ишларини тақдим  этади.

– Кулолчилик  ҳали ибтидоий  жамиятда  вужудга  келган ва  ҳозирги  кунларимизга  етиб келиб, ўзида  турли тарихий даврлар анъаналарини  жамлаган қадимий амалий санъат турларидан  биридир. Бу   тақдим этиш, ўрганиш  ва тарғиб этиш лозим  бўлган  санъат. Ўйлайманки,кўргазма   барча  учун турли  қадимий  мактаблар вакиллари  билан бир даврада  танишишга  яхши  имконият бўлиб қолади. – деди бўлажак  воқеага  бағишланган  матбуот  анжуманида  Тасвирий санъат галереясининг  бадиий  директори  Камола Оқилова.   

Бадиий академия, Caravan group, Asha production  каби тузилмалардан иборат     тадбир ташкилотчилари кўргазма  меҳмонларга  нафақат  етакчи  усталар ижод маҳсуллари  билан   танишиш имкониятини беради, балки Ғурумсарой  ва Деновдаги йўқ бўлиб кетган   мактабларни тиклаш каби муаммолар ечимида  ҳам  муҳим аҳамият  касб этади, деб умид қилмоқдалар. 

– Ўзбекистон  кулолчилик  анъаналари сақланиб қолган  оз сонли  республикалардан бири, – дейди санъатшунос  Людмила Хўжаева. – Кейинги  вақтларда  хатто  халқаро  даражада анъанавий  деб  соҳта ишлар кўрсатилаётгани учун мактабларнинг қадри тушиб кетяпти. Имкон  қадар йўқотилганларини  тиклашимиз  керак. Бу Шаҳрисабз, Китоб, Буҳоронинг айрим ҳудудларининг ярим хром сополларидир. Бундай  кўргазмалар кулолчилик  буюмларига қизиқишни  қўллаб-қувватлаши ва  бу масалаларни муҳокама қилиш  имкониятини бериши мумкин. Анъанавий кулолчилик  буюмларига масалан, шаҳарлар, портретлар тасвирларини тушириш одатлари ёт   эканлиги масаласини аниқлаб  олишимиз  лозим.  Кенг муҳокамалар,ёш  ва   устоз усталар учрашувлари, тажриба алмашувлар, ҳақиқий  ва сохта маҳсулотларни таққослаш -  кўргазма бериши мумкин  бўлган энг қимматли нарсалар шулардан  иборат.   

Экспозициядан  икки асосий  -  қадимий  сирланмаган  ва  сир билан қопланган кулолчилик буюмлари  ўрин  олади. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей