ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекистонлик актёр “Юлдузлар жанги” фильмида роль...

Ўзбекистонлик актёр “Юлдузлар жанги” фильмида роль ижро этди

Айни пайтда Лондонда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик актёр Рашид Шадат “Юлдузлар жанги”: Кучнинг уйғониши» деб номланган янги фильмда эпизодик роль ижро этди.

Актёр мазкур картинада Жакку сайёраси вакили образани гавдалантирган.  

“Фильмнинг бошида сайёрани босқинчилардан ҳимоя қилаётган жангчилардан бирининг ролини ўйнадим. Синовлар, кастинглар беш ой давом этди. Ролга тасдиқланганимдан сўнг, фильм режиссёри Жей Жей Абрамс билан учрашдим”, — деди Рашид Шадат.

“Жанг саҳнаси сайёрага тунда босқинчилар кемасининг қўниши билан бошланади. Жангда биз фойдаланган қуроллар жуда қизиқ эди — худди ҳақиқийга ўхшар, отишма овозини чиқариб, лазерли олов пуркарди” - деди актёр.

Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) “Бажариб бўлмас миссия”, Жеймс Бонд ҳақида ҳикоя қилувчи “Спектр” фильмларида ва ҳам кичик ролларни ижро этган.

Рашид Шадат Ўзбекистонда “Илҳом” театрида фаолият юритган, “Хўжа Насриддин: ўйин бошланди” фильмида суратга тушган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей