ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекистонда янги киноконцерн ташкил этилади

Ўзбекистонда янги киноконцерн ташкил этилади

Правительство Узбекистана утвердило план мероприятий, направленный на реформирование и дальнейшее развитие национального кинематографа, который предусматривает нового киноконцерна.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистонда миллий кинематография соҳасини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини тасдиқлади. Унда янги киноконцерн ташкил этиш назарда тутилган.

Уни ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш жараёни аллақачон бошланган. Шунингдек, ҳужжатда кино-видео хизмати кўрсатиш корхоналари учун ягона чипта хўжалиги тизимини яратиш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат фильмлар фонди”ни ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳукуматимиз жорий йилнинг октябр ойи сўнггига қадар Ўзбекистон Республикасининг “Кинематография тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва унинг тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш” Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш каби вазифаларни юклади. Ҳукумат қарори доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг ташкилий тузилмаси, вазифа ва функциялари ҳамда Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган.

Миллий кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда истеъдодли ёш киноижодкорларни ривожланган хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари, илғор киностудияларга ўқишга, малака ошириш ва тажриба алмашишга юбориш, хорижий мамлакатларнинг кинематография соҳасидаги етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шартнома асосида кино соҳаси бўйича онлайн ўқув курсларини ўтказишни йўлга қўйиш режалаштирилган, деб хабар беради  “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг матбуот хизмати.

“Ўзбеккино” МА жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида мавжуд кинотеатрлар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиб, кинотеатрларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва ҳар бир вилоятда давлат тасарруфидаги камида битта олий тоифали кинотеатр фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей