ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳудудларда ўз филиал...

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳудудларда ўз филиалларини очади

Яқинда бизнинг ижодий гуруҳимиз мамлакатнинг энг муҳташам биноларидан бирига ташриф буюриб, бир мақола устида ишлашди.

Хўш, ўқувчиларни бу китоблар саройнинг кенг эшиклари ортида нима кутмоқда? Ўшандаёқ ҳудудлардаги китобхонлар ҳам шундай салобатли кутубхоналарга эга бўлишса, қандай яхши бўларди, деб ўйлаган эдик. Бу ҳақда фақатгина биз ўйламаган кўринамиз.  

Барча вилоят ахборот-ресурс марказлари Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонага қарашли бўлади. Шу йўсинда мамлакат бош кутубхонаси кенг тармоқли филиалларга эга бўлади.

Шу билан бирга, барча филиаллар Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таркибида фаолият юритадиган ахборот-ресурс марказлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишлари керак бўлади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот-кутубхоналарни ривожлантириш фонди 3,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратади. Бу пуллар янги ташкил этилаётган филиалларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Ҳар бир ахборот-кутубхона марказларида ёшларнинг бўш вақтини замонавий билим масканларида ўтказиши лойиҳалари амалга оширилади. Биринчидан, уларнинг иш тартибига бугунги кунда пойтахт бош кутубхонасида фаол фойдаланилаётган мультимедия технологиялари киритилади.

Ахборот кутубхона моддий-техник базаларини модернизация қилиш ишлари 2016–2019 йилларга режалаштирган. Улар замонавий мультимедиа ускуналари билан жиҳозланган ва махсус дастурий таъминот билан таъминланган бўлади.

 Параллел равишда яна битта лойиҳа амалга оширилади. У дунё ва ўзбек мумтоз адабиётининг қадимий қўлёзмалари рақамли нусхаларини яратишдан иборатдир. Қўлёзма ва асл нусхаларни келажак учун асраб-авайлаш мақсадида нусхалар турли ахборот воситалари — босма нашр, аудиовизуал ва электрон кўринишларда тақдим этилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари