ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбекистон давлат санъат музейи янги экспонатлар...

Ўзбекистон давлат санъат музейи янги экспонатлар кўргазмасини тайёрламоқда

Сўнгги  икки  йил мобайнида Ўзбекистон Давлат  санъат  музейига 300 дан  ортиқ янги  санъат асарлари, шу жумладан, артефактлар келиб тушди. Энг қимматли экспонатларни 2016 йилга режалаштирилган   маҳсус  кўргазмада  намойиш  этиш  мўлжалланмоқда. Таъкидлаймизки, уларнинг айримларини ҳозирнинг ўзидаёқ   кўргазмаларда  томоша  қилиш  имконияти мавжуд.    

Қўлга  киритилган санъат ашёлари ҳақида директорнинг илмий ишлар бўйича  ўринбосари Жаҳонгир Темирхўжаев  батафсилроқ сўзлаб  берди:

– Музей  томонидан   сўнгги  пайтларда қўлга  киритилган  рассомларнинг  асарларида  мустақилликка  эришилгандан кейин Ўзбекистон санъатида янги пайдо бўлган   тенденциялар  кузатилмоқда. Энг эътиборга молик  янги асарлар сифатида Ўзбекистон халқ  рассоми Ўзбекистон  Бадиий академияси  академиги  Акмал Нурнинг “Наврўз”, “Дугоналар” каби асарларини тилга олиш  мумкин.Шунингдек Д.Мамедованинг “Сурхондарё аёллари” картинаси, П Хаитовнинг график чизмалари  ҳам катта қизиқиш уйғотади.  

Машҳур  ёғоч ўймакори Х.Одилов томонилан ишланган миллий мебель  тўпламини ҳам  қўлга  киритдик. У  қимматли ёғоч мебель  ишлаш Тошкент мактабининг  замонавий  йўналишлдари ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар коллекциясини янада бойитди.  Музей  коллекциялари турли    манбалар  воситасида тўлдирилмоқда. Кейинги пайтларда музей  дўстлари доираси  кенгайди, улар  катта қийматга эга бўлган  санъат буюмлари  коллекцияларини совға қилмоқдалар. Масалан, йил бошида 2010 йилда вафот  этган машҳур рассом Мадат Кагаровнинг оиласи мусаввирнинг  чуқур  фалсафий  мазмуни   билан  ажралиб турувчи  200 дан ортиқ тасвирий санъат  ва график  асарларини музейга   туҳфа этди.  Улар рассом    ҳаётининг сўнгги йилларида    яратилган.Бунинг натижасида энди  кўргазмаларда   рассом  ижодининг  барча босқичларини намойиш  этувчи ишлар  бор.

Музейнинг азалий дўстларидан бири кореялик Ким Джун Че совға сифатида “Донхва” миллий либослар  уйи  дизайнери И Бок Силь томонидан яратилган анъанавий корейс  либосининг нодир коллекциясини  тақдим   этди.  Япония  маданий ҳамжамияти - Global Artist Movementнинг  миллий япон либослари, ўйинчоқлари тўпламлари  ва кунчиқар  мамлакати санъатининг  бошқа предметлари  ҳам шубҳасиз томошабинларда  қизиқиш уйғотади.

 Биз  қўлга  киритган маданият  буюмлари орасида Ўзбекистондан  ноқонуний  раившда олиб чиқиб  кетишга ҳаракат  қилинганда  ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан  мусодара  қилинган  санъат ашёлари ҳам бор.   Шу  тарзда   музей 19-асрда ишланган  хитой чинни идишлари, 18 асрга оид француз  гобелени ва 19-20 асрларда ишланган  қатор тасвирий  санъат асарлари соҳиби  бўлди. Улар орасида  Г. Семирадский, В. Орловский, И. Иконников, Ў. Тансиқбоев, Н. Карахан, В. Уфимцев, Р. Чориев ва бошқа  мусавирлар асарларини кўриш мумкин.

           

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей