ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбек кинематографлари юқори аниқликдаги 4K Ultra ...

Ўзбек кинематографлари юқори аниқликдаги 4K Ultra HD янги форматида ишлай бошладилар

Бу форматда суратга олинган биринчи фильм премьераси ўтган ҳафтанинг охирида бўлиб ўтди. Ўткир сюжетли, юлдуз актёрлар суратга тушгани туфайли овоза бўлган ушбу картина «Барон» фильмидир. Фильм учта давлат — Ўзбекистон, Россия ва Туркия ҳудудида суратга олинган.

4K Ultra HD формати HD форматдан тўрт баробар тиниқ кўрсатади. Суратлар янада ёрқин, ҳаққоний ва аниқ кўринади. У ранглар ва сурат деталларини батафсил узатиш имконини беради.

 Бугунги кунда 4K Ultra HD форматини кино ва телевидениянинг келажаги деб аташаяпти. Бутун дунёда ушбу формат учун зарур асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш тез суръат билан ишга тушган. Ўзбекистон эса бу борада дастлабки қадамини ташлади.

Uzbekistan Today мухбирига маълум бўлишича, ҳозирда «Ўзбеккино» агентлиги ушбу форматда яна бир нечта фильмларини тайёрлаяпти.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари