ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ўзбек анъанавий кулолчилик намуналари Туркияда нам...

Ўзбек анъанавий кулолчилик намуналари Туркияда намойиш этилади

Туркияда ўзбекистонлик кулоллар ясаган буюмлар кўргазмаси шу йилнинг баҳорида очилади. Мамлакатимиз хорижда бундай кенг кулолчилик анъанасини биринчи бор тақдим этмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтган «Ўзбекистон кулолчилиги давомчилари» кўргазмаси кўп сонли меҳмонларда катта таассурот уйғотганди. Хусусан, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги (TIKA) вакили экспозицияга қизиқди ва Туркия аҳолисини бизнинг усталаримиз ижодий ишлари билан таништириш таклифи билан чиқди.

Ўзбекистоннинг етакчи кулолчилик мактаблари яратган буюмлар кўргазмаси Истанбулда бўлиб ўтади. Ўтган йилги кўргазманинг очилиш куни ташкилотчилари — Asha Production ва Caravan Grouop компаниялари кулолчилик анъанаси жозибасини керагича кўрсата оладиган энг яхши усталар рўйхатини тузишга ёрдам беришди. У Самарқанд, Риштон, Андижон, Ғиждувон, Хоразм, Қарши ва Бухоронинг етакчи кулол вакилларини ўз ичига олади. Кўргазма нафақат анъанавий санъат ва ҳунармандчилик намуналарини ўз ичига олади. Балки бухоролик ёш уста Абдувоҳид Каримов ясаган инновацион йўналишдаги замонавий сирланган кулолчиликнинг кўргазмаси ҳам намойиш этилади.

Кулол усталар ижодий сафар доирасида турк ҳамкасблар билан билим ва тажриба алмашиш, мастер-класслар ўтказиш режалаштиришмоқда. Шунингдек, Туркиядаги кўргазмада намойиш этиладиган буюмлар каталогини чоп этиш кутилаяпти.

 

Маълумот ўрнида

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлик бўйича агентлиги (TIKA) 1992 йилда ташкил этилган. Унинг Тошкентдаги идораси 1994 йилда очилган. Муассаса фаолияти Туркия ва хорижий давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган. Лойиҳалар турли соҳалар — соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, таълим ва бошқалар бўйича амалга оширилади. Агентлик мамлакатимизда фаолият олиб борган йилларида ишчилари учун Ўзбекистоннинг давлат идораларига семинарлар ва тажриба ошириш мақсадида кўплаб йўлланмалар ташкил этган. Туркиядан маълум бир соҳадаги мутахассислар маслаҳат олиш учун таклиф этилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей