ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Oxus ансамбли Латвия, Эстония, Финляндияда чиқиш қ...

Oxus ансамбли Латвия, Эстония, Финляндияда чиқиш қилди ва энди Тошкент томошабинлари қалбини забт этишни режалаштирмоқда

Oxus ансамбли икки ҳафта давомида Латвия, Эстония ва Финляндияда гастролда бўлди. Дастур давомида мумтоз ва анъанавий ўзбек мусиқий асарлари, қўшиқлар ижро этилди.

Гастролларни OXUS Culturе билан ҳамкорликда Эстониянинг Muuilmamuusika муассасаси ташкиллаштирди. Ижодий чиқишлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги ҳамда Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган эди. Мусиқачилар адабий сиймоларимизнинг ғазалларига ишланган қўшиқларни ижро этдилар. Шунингдек, учта мамлакат аҳолиси мамлакатимиз мусиқий мероси бўлган «Шошмақом» билан танишдилар.

– Мен Ўзбекистонда уч йил яшадим ва сизнинг одамларинигиз меҳриги тўйиндим, аҳолининг тарихий ноёб маданий мероси билан танишдим. Мусиқий промоутер сифатида анчадан бери ўзбек анъанавий мусиқасини Болтиқбўйи давлатларида намойиш этишни истар эдим. Ўтган йили Самарқандда ўтказилган «Шарқ тароналари» фестивалида ҳакамлар ҳайъатида қатнашганимдан сўнг ғоямни амалга ошира бошладим. Ўшандаёқ таъсир қувватини олдим ва ҳамкорларни излай бошладим. Бу йил февраль ойида нишонланадиган иккита буюк шоирнинг таваллуд айёми лойиҳа учун мукаммал ғоя эди,  адабиёт ва тарихни мусиқа жўрлигида акс эттирувчи маросимни тақдим этдик, – дейди Muuilmamuusika раҳбари Ханнес Пиккат.

Тарту, Вильянди ва Таллинда ўтказилган анъанавий ўзбек мусиқаси оқшомида Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», «Садди Искандарий» асарларидан эстон тилида парчалар ўқилди. Эстония пойтахтида эса уларни таржимон Ли Сеппел-Эхиннинг ўзи ўқиди.

Жамоа ҳаммаси бўлиб 12 та концерт ўтказди. Эстония радиосида тўғридан-тўғри эфирда чиқиш қилишди, учта мамлакат мусиқачилари, ёзувчилари билан учрашувларни амалга оширди.

Oxus ансамбли келаётган жумада 19:00 да Тошкентда чиқиш қилади. Концертга кириш эркин, у Oshxona.Uz миллий ошхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Бу кечада Навоий ва Бобур ғазалларига басталанган қўшиқлар янграйди.

Эслатиб ўтамиз, ўриндиқлар чекланган, концерт учун олдиндан рўйхатдан ўтиш керак. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей