ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Ортиқ Файзуллаев: Қадим усталар қонунларига кўра

Ортиқ Файзуллаев: Қадим усталар қонунларига кўра

Машҳур ёғоч ўймакори, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ортиқ Файзуллаевнинг яратган ишлари қиймати нимада?

Шундаки, у ўз фаолиятида азалий ўзбек ёғоч ўймакорлиги мактабига хос сифатлардан четга чиқмайди.

Бу борада Ортиқ Файзуллаевнинг шахсий кўргазмасига ташриф буюрган санъатнинг барча ихлосмандлари амалий санъат намуналари билан тўқнаш келишади.

Бизнинг давримизгача у қадар эски бўлмаган ёғоч ўймакорлиги намуналари етиб келган. Улар гўзаллиги ва баркамоллиги билан эътиборни жалб этади. Ёғоч ўймакорлиги парчалари VI асрдаги Жумалактепа қалъаси қолдиқларидан, деворга ўйиб ишланган паннолар эса Зарафшон дарёсининг юқори оқимидан топилган. Уларда тўлқинсимон бадиий нақш билан ўралган икки бошли илон тасвирланган бўлиб, Сўғд ҳунармандлари иши бўлиши мумкин деган фикр уйғотади. Буларнинг ҳаммаси ёғоч ўймакорлиги Марказий Осиё халқларига хос санъат эканлигини тасдиқлайди.

Ортиқ Файзуллаев ва унинг шогирдларининг ишлари замонавий меъморий иншоотлар манзарали элементи бўлиб, ота-боболари санъат барҳаётлигига далилидир. Бугунги кунда унинг ишлари «Ўзбекистон» форумлар саройи, Олий Мажлис, Қатағон қурбонлари меъморий мажмуаси, Зарқайнар галереяси, Ҳазрати Имом мажмуаси, «Истиқлол» саройи, Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторийси, Республика рассомлик коллежи муҳташам бинолари ва бошқа йирик объектлар устунлари, гулдор эшиклари, девор панноларини безаб турибди.  

Бу ишларнинг ҳаммаси фақат Шарққа хос алоҳида эстетика билан тавсифланган. Ҳар бир безак алоҳида эътиборга лойиқ, ҳар кимни унинг фалсафаси ҳақида ўйлашга чорлайди... Ҳар кимда имконият бўлганида эди бундай меъморий санъаткорлик билан кўп вақтини ўтказиш ва бу мураккаб безакларни ўрганиш.

Бу ҳолатга шўнғимоқ учун Ортиқ Файзуллаевнинг Икуо Хироям Карвон Саройидаги шахсий кўргазмасида шароит яратилди. Бу ерда ҳар бири ўз нақш хусусиятларини намойиш этадиган 52 та маҳсулот кўргазмага қўйилган. Ҳаммасидан муҳими қулайлик.

 Бундай имконият учун усталарга раҳмат, Япония, Франция, Германия, Польша, Туркия, Бельгия, Латвия, Швеция, Италия, Австралия, Кипр ва дунёнинг бошқа малакатларида ўтказилган кўргазмалардаги муваффақиятлари учун ҳам. Ўйлаймизки, кейинги авлод усталари билан ҳам шундай бўлади.      

Бағдодий, ислимий ва хатотий... Қанчалар гўзал ва жимжимадор ўймакорлик сюжети?! Уларнинг ҳар бири ўзининг ажойиб техникасига эга, ҳар биридан ниманидир топишингиз мумкин...

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей