ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / «Очиқ осмон остидаги цирк» Ўзбекистоннинг учта шаҳ...

«Очиқ осмон остидаги цирк» Ўзбекистоннинг учта шаҳрини айланиб чиқади

Тошкент, Фарғона  ва Андижон шаҳарларида  кўча цирк санъати намойиш  этилади. Лойиҳа  Елисей шартномаси доирасида қатор ташкилотлар: Германия Федератив Республикасининг элчихонаси, Франция Республикаси элчихонаси ва Гёте-институт томонидан “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси   билан ҳамкорликда ташкил этилди.   

Унда франциялик артистлар – Хлое Мура, Марио Колле ва Матье Ибон ҳамда   Германиядан – Кира Паас ва Андерс Йенсен, шунингдек Тошкент цирки  санъаткорлари иштирок  этишади.Томошабинлар очиқ осмон  остида кенг қамровли  томошалар дастури – лангарчўпдаги  акробатлар, дорбозлар  ва бошқа  артистлар санъатидан баҳраманд бўладилар.   

Лойиҳа ранг-баранг трюклар, овозлар, кайфиятлар, бадиий  ва миллий кўринишлар орқали завқли кўча цирк санъатини намойиш  этади.

Беш кунлик  биргаликдаги машғуотлардан  сўнг артистлар  ўз маҳоратларини томошабинлар  ҳукмига  ҳавола  этадилар.Тошкентда жорий  йилнинг 21  май  куни соат 18.00да “Ўзбекцирк”республика бирлашмаси биноси олдидаги майдончада «SIRK.UZ»  номи остида катта томошалар  бўлиб ўтади. Сўнгра спектакль 23 май  соат 18.00 да Фарғонадаги Қиргули  поселкасидаги “Кимёгар”маданият  ва истироҳат  боғида, 24 май куни соат 18.00 да Андижон  шаҳридаги Алишер  Навоий номидаги маданият ва истироҳат  боғида   кўрсатилади.

Бундан ташқари лойиҳа  доирасида Германия ва Франциядан келган артистлар Тошкентдаги Республика эстрада-цирк санъати коллежи  ўқувчилари  учун маҳорат дарслари ҳам  ўтказишади. 

Қайд этиш жоизки, 2003 йилда Елисей шартномаси  имзоланганининг 40 йиллиги муносабати билан Германия  ва Франция ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш  мақсадида  учинчи мамлакатларда маданий  лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш  учун фондга асос солинган  эди. Бу дастур  франко-немис дўстлигини  амалда  намойиш  этишга  қаратилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей