ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Нега театрга бормаяпмиз?

Нега театрга бормаяпмиз?

 Давлат Статистика  қўмитаси «Ўзбекистон рақамларда - 2015» тўпламида 2014 йилда спектакллар миқдори  2013 йилдаги 12167 тадан  11540 тага, томошабинлар  сони эса 3006.8 тадан  2755,6 мингтага  камайганини қайд этади. Бу  хали профессионал театрлар сони  кўпайганида, яъни, 45 тадан 49 тага ошган бир  ҳолатда. Бундай ҳолат сабабларини билиш  учун Uzbekistan Today  муҳбири «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмасида бўлди.

– «Ўзбектеатр»ИИЧБ таркибида  кўп йиллардан  бери  мамлакат миқёсидаги 39 та театр  фаолият олиб боради, қолганлар театрлар  ҳусусий, - эътибор қаратди  «Ўзбектеатр» бўлим бошлиғи  Эсонбой Ўринов ва  ҳозирги аҳвол ҳақида сўзлаб берди.

– Бирлашмамиз  таркибига кирган барча  39 та  театр давлат дотациясида, яъни  тўла давлат бюджетидан молиялаштирилади, улар  чипта сотишдан ишлаб топган  маблағлари эса  актерларни моддий  рағбатлантиришга,  ижодий лойиҳаларни қўшимча молиялаштиришга  сарфланади.  Бу жуда муҳим, негаки, молиялаштиришнинг  бундай  тизими ижодий жамоалар  пул ишлаш  эмас, балки  ижод  тўғрисида  ўйлашларига ёрдам  беради.  Шу туфайли  бугун театрларимиз репертуарида ранг-баранг, классик, замонавий мавзулардаги асарлар бор,  миллий ва хорижий  драматургларнинг пьесалари  бўйича спектакллар қўйилмоқда, умуман,  театрларимиз болаларга ҳам, катта ёшдаги томошабинларга  ҳам тақдим  этадиган асарлар оз эмас. Ҳар бир театр  ҳар йили  ўртача камида олтитагача янги асар саҳналаштирмоқда.   

Давлат томонидан театрларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда, . Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги  иккита театр  реконструкция қилинмоқда, Хоразм вилоятида Ҳива қўғирчоқ  театри учун янги  бино қурилмоқда. Андижонда эса  вилоят қўғирчоқ  театриниг янги  биноси қад кўтармоқда.   Бу ерда, Тошкентда,  Республика қўғирчоқ  театри учун янги замонавий бино қурилиши тўғрисида қарор  қабул қилинди,”Томоша”  театр-студияси ва сатира  театри учун бино  ажратилди.

Буларнинг барчаси кейинги йилларда театрларимизда томошабинлар сони  барқарор бўлишига ёрдам  беради. Фақат  қурилиш ишлари олиб борилаётганда  салбий  томонга таъсир  кўрсатиши мумкин. Бу тушунарли, театр биноси  реконструкция  қилинаркан ёки қуриларкан, у қаердадир саҳнани ижарага олади ва  ундан тўлақонли  фойдалана олмайди.    

Албатта, бизни  томошабинлар залларини тўлдириш, маҳсулотларни яхшилаш учун  замонавий  технологияларни жорий этиш  масалаларини  хал этишда суст илгарилаб боришда айблашлари мумкин. Ўйлайманки,  яқин истиқболда бу муаммони самарали хал  этишда бизга Ўзбекистон Давлат  санъат  ва маданият  институтининг битирувчилари  ёрдам  берадилар.   Ёш мутахассисларнинг кириб келиши,ёш томошабинлар оқими – театр ҳаётидаги  кўп муаммоларнинг ечими бўлади.    

Сўнгги йилларда  кўпчилик  театрларда  театр  студиялари фаолият олиб бораётганига  қарамай мустақил театр  студиялари сони тез суръатлар билан   ошиб бормоқда. Ҳозир уларнинг сони 15 тага етди. Уларнинг  бари театрларимизга  янги куч бўлиб қуйилади. 

Ўтган йили олий  ўқув юртлари  қошида театр студиялари ташкил  этиш бўйича  лойиҳа йўлга  қўйилди, яқин вақт ичида  бундай  студиялар  барча олий ўқув юртларида  ташкил  этилади. Ўтган йили, уларнинг фестивалини ўтказдик, фестивалда олтита студия  қатнашди. Ўйлайманки,  бу йил иштирокчилар  сони анча  кўпроқ бўлади.  Бу хилдаги студиялар ёшлар эътиборини театр  ҳаётига  жалб  этишга ёрдам  беради. Театр — бу нафақат  актерлар  ва режиссерлар, бу  кўплаб  турли  касблар  вакилларининг биргаликдаги меҳнатидир. Ва бу штатлар бирликлари  ҳам ёш  кадрларга муҳтож.

Бироқ энг асосийси,  студиялар  бугун ёшларнинг  театрга  қизиқишини оширишга ёрдам  беради. Студиялар  қатнашчилари театрда  кўп бўладилар, ўзлари билан  янги томошабинларни олиб борадилар.

Театр  санъати вужудга келган дастлабки  кунларданоқ уни йўқ бўлиб кетишини  башорат қилгандилар бироқ, телевидение, интернет ва бошқа кўнгилочар воситалар пайдо бўлганига қарамай у ҳали ҳам ҳаёт.. 

У яшайди ва  инсоният бор экан, мадад олади, қўллаб-қувватланади. Бизнинг бирлашмамиз  театрлари эса кўплаб  чет мамлакатлардаги ҳамкасбларига нисбатан жуда яхши ҳолатда, зеро, бизда театр санъати давлат ва ҳомийларнинг ҳар томонлама ёрдамидан куч олиб  яшамоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей