ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Муқимий театри нега классик асарларни соғиниб...

Муқимий театри нега классик асарларни соғиниб қолди?

Муқимий  номидаги  мусиқали театр бу йилги 77- мавсумида томошабинларга  иккита  классик  спектакль – “Лайли  ва Мажнун”  ҳамда “Тоҳир ва Зуҳра” саҳна асарларини  тақдим  этишни режалаштирмоқда.  Бу ҳақда Uzbekistan Todayга театрниннг адабий  бўлими  мудири Тўра Мирзо маълум қилди.                          

Сўнгги 24  йил  давомида  театр репертуарини асосан  комедиялар ташкил этди. Бошқа постановкалар  нега   унутиб қўйилди?

– Театр ниманидир  ҳисобига  яшаши керак.  Давлат дотациясида эканимизга қарамай, маблағнинг муайян қисмини  ўзимиз мустақил равишда ишлаб топишимиз  керак.  Театрга   томошабин  келгандагина даромад  бўлади. Комедия шундай  жанрки, у  томошабинни ҳам. театр нуфузини  ҳам сақлаш имконини  беради. Томошабин учун  кураш тубанликкача  бориб етган айрим  хорижий мамлакатлардан  фарқли ўлароқ, биз бундай аҳволдан  ўзимизни сақлаб қолдик, постновкаларимизнинг ҳаммаси юқори маънавиятли асарлардан  иборат.  Томошабинлар орасида айни шу спектаклни  бир неча  бор  қайта  кўргани келганлар оз эмас.  Шу билан бирга биз доим  молиявий  режани ҳам бажариб келяпмиз. . Кўпчилик чипталаримиз  театр кассаси  орқали сотилиши  ҳам аҳамиятга  молик  кўрсаткичдир, зеро, аксарият бошқа  театрлар, айниқса,вилоятлардаги театрларда  томошабинлар ташкилий ҳисобланади, яъни  чипталар  жамоаларда  тарқатиш  орқали  сотилади. 

Афсуски, бугун томошабин театрга  кулиш учун  келади, жиддий мавзудаги спкектакллар оммавий тус олмаяпти.  Мен  бошқа  жанрлардаги постановкаларни унутдик, демаган бўлардим. Аксинча,  ўтган йиллар давомида бир неча  шундай спектаклларни қўйишга  ҳаракат қилдик, айримлари  хатто ҳорижий ҳамкасбларимиз томонидан  юқори мукофотларга  лойиқ  кўрилди, бироқ улар ҳатто залнинг ярмини ҳам  тўлдира  олмади, шунинг учун репертуардан тез олиб ташланди. 

 

Нима бўлганда ҳам  бу йил театр яна классикага  мурожаат қилишга  қарор қилди...

– Ҳа, биз буни  актерларнинг ёш авлодини тарбиялаш  учун  қиляпмиз.Актерлар. режиссерлар ва барча ижодий  ходимлар, маълумки,  фақат  классик асарларни  саҳналаштириш  жараёнида  тарбияланади. Бугун бизда  иқтидорли ёш  санъаткорлар бор, улар  бундай  спектакллар устида бир марта  ҳам ишламаганлар, талабалик вақтларида улардан бирон бир парча  қўйган  бўлишлари  мумкин.

Биз классик асарлар томошабинга ҳам керак эканига  ишонамиз, ахир бу ўз тарихий  илдизларига назар ташлашнинг энг яхши йўлидир.  

 

Бу спектакллар  ўзини оқламаслиги ҳавфидан  қўрқмайсизми?

– Аввал  айтганимдек, бу истиқболга қўшилган улуш, ҳар қандай ҳолда биз ҳеч нарса йўқотмаймиз, чунки  бизнинг ишимизни давом эттирадиган  ёш  санъаткорларни  тарбиялаймиз.

Иккинчи томондан, биз  спектаклни танлаш  жараёнида томошабин  тўғрисида ҳам кўп ўйладик.  «Лайли ва Мажнун» ҳамда  «Тоҳир ва Зуҳра»  Алишер Навоий  ва  Собир Абдулланинг ўқув юртлари  дастурига  ҳам  киритилган машҳур  ва оммавий асарлари асосида  саҳналаштирилган. Умид  қидамизки,  бу ёшларни жалб  этади. Машҳур  асарлар бўйича саҳналаштирилган  спектакллар  доим  томошабинлар ўртасида оммалашади.   

Шу билан бирга  биз  тарих  сабоқларини ҳисобга олганмиз.  “Лайли  ва Мажнун” ҳамда “Тоҳир ва Зуҳра” театримизда  бир неча  марта  саҳналаштирилган. Иккинчи  жаҳон уруши  йилларида ва ундан  кейинги даврларда  бу спектакллар  намойиш  этилганда зал  тўла бўлган, Бу спектаклларни саҳналаштиришнинг иккинчи тажрибаси ўтган асрнинг  80 йилларига тўғри келади, афсуски,  у муваффақиятсиз бўлди.  Асарларга янги назар етишмади. Улар аввалгидек ватанпарварлик мавзуси  билан тўлиқ бўлди. Агар  уруш йилларидаги  постановкалардан кейин  одамлар кўзда ёш, тилда “Мен Ватанни  ҳимоялаш учун  урушга кетаман” деган   сўзлар билан  билан кетган бўлсалар, иккинчи сафар тинчлик  вақтида яшаганимиз учун  бундай самара бўлмади. Бу сафар  спектакл  соф муҳаббат тарихи бўлади  ва бугунги кун томошабини қалбини забт  этади. Биз шунга  ҳаракат қиламиз.  

Тақдимот қачон  бўлади?

– «Лайли ва Мажнун»ни – февраль ойида Алишер  Навоий таваллудининг навбатдаги  йиллиги нишонланадиган кунларда, “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклини  эса  май ойида  тақдим  этишни  режалаштиряпмиз. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей