ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / Мамлакат экранларида: «Барон» фильми намойиши

Мамлакат экранларида: «Барон» фильми намойиши

Россия ва Голливуднинг машҳур актёрлари иштирок этган ва хорижда суратга олинган Рустам Саъдиевнинг янги бадиий фильми намойишини жамоатчилик анчадан бери кутаётганди.

«Барон» деб номланган янги картина илк бор томошабинлар эътиборига Алишер Навоий номидаги каносаройда ҳавола этилди.

Суратга олиш ишларига Андрей Смоляков, Павел Прилучний ва Виктор Вержбицкий, Фарҳод Маҳмудов каби машҳур рус актёрлари, шунингдек, «Кариб денгизи қароқчилари», «Охирзамон», «Осмон подшолиги», «Якун: қироллар ва худолар» каби фильмларни суратга олган голливуд актёри  Гассан Массуд жалб этилган. Кадрлар Россия ва Туркияда олинган. Буларнинг ҳаммаси фильмда кўтарилган глобал муаммоларни ифодалаш имконини берди, дея ўз фикрларини Uzbekistan Today билан баҳам кўрди Рустам Саъдиев.

Бу фильм гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича турли мамлакатларнинг махсус хизматлари ўртасидаги ўзаро олиб борилган ишлар ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш гуруҳи бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммони кўриб чиқишга ҳаракат қилди. Эҳтимолки, ижодий гуруҳ бунинг уддасидан чиқа олди ҳам. Энг замонавий техникалар асосида яратилган картинага машҳур актёрларни жалб этиш янада жозиба қўшди.

– Умид қиламизки, фильм нафақат мамлакатимизда ўз томошабинларига эга бўлади, балки хорижда ҳам эътибор қозонади. Бу эса биз томошабинларнинг салмоқли қисмига Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши курашда мамлакат киноматографияси имкониятларини кўрсатиб бера олишини билдиради, – деб таъкидлайди Рустам Саъдиев.

– Бугун мендан «Хориж машҳурларини картинага жалб қилиш қийин бўлмадими?» деб кўп сўрашади, – деб режиссёр ўз таассуротларини ўртоқлашади. – Жавоб тариқасида шуни айтиш мумкинки, моддият бу ерда иккинчи даражали эди, биринчи ўринда – ижодкорлик. Ҳар бир актёр учун ижодий юкка эга бўлган ғоя жуда муҳим. Бизнинг картинамизда эса у бор. Биз суратга олиш ишларига таклиф қилган барча кишиларнинг диққат марказида ана шу юк бўлди.

– Шунингдек, фильм устида ишлаш жараёнида хорижликларнинг иши менда қизиқиш уйғотди, – давом этди Саъдиев. – Ҳамма жойда бизни тушунишга ҳаракат қилишди, керакли шароитларни яратиб беришди. Асосан киноматография учун бу меъёрий ҳол. Бу борада суратга олиш жараёнларига бефарқ бўлмаган хорижий ҳамкасбларимизга раҳмат айтишни истаган бўлардим.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари