ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Латвиялик рассом Ивита Веценаненинг кўргазмаси очи...

Латвиялик рассом Ивита Веценаненинг кўргазмаси очилди

Тошкентда латвиялик рассом Ивета Ветсенаненинг “Во дворе” деб номланган текстил кўргазмаси очилди. У Латвия Республикасининг юртимиздаги элчихонаси, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ва Латвия Миллий бадиий музейи билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Кўргазма Латвия элчихонасининг Республиканинг Европа Иттифоқига раислиги доирасидаги маданий тадбирлар дастурига киради.

Латвия замонавий бадиий текстили мозий ва ҳозирги замон анъаналарини ўзида уйғунлаштиради, деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Латвия рассоми асарларида ватандошларига бўлган чексиз муҳаббат ва табиатга нисбатан ғамхўрлик туйғулари акс этган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей