ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Кутубхонага бориш учун 10 та сабаб ёки Тошкент ним...

Кутубхонага бориш учун 10 та сабаб ёки Тошкент нима сабабдан мамлакат бўйича энг кўп китобхонларга эга шаҳарга айланди?

Жавоб жуда жўн ва оддий. Пойтахт — мутлақ кўп китоб тўпламлари сақланадиган жойдир. У, шунингдек, нодир китоб дўконлари маркази ва китобсеварлар учун кенг ўқув майдони ҳамдир. Бизнинг китоб мутолаасига берилган миллатимиз учун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг очилиши қувончли ҳодиса бўлди.

Бугунги кунда бу масканнинг китоб ихлосмандлари 30 %га ўсиб, кутубхонадан фойдаланувчилар сони 125 минг кишидан ошди. Юқоридаги далилларни кўриб, ким ҳам кутубхоналар ахборот-технологиялар асрида рақобатбардошлигини йўқотди, деб айта оларди?

Ахборот-ресурс марказларининг замон билан ҳамнафас эмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар  қулоғимизга чалиниб қолади. Кутубхона ходимлари эса ўз ишларига бўлган нотўғри муносабатни оқлашни исташади. Аммо ҳалигача ҳам баъзи ходимлар китоб керак бўлганида ўқувчиларнинг ўзлари келади деб кутиб ўтиришади. Миллий кутубхонанинг тажрибаси эса ўқувчилар аудиториясини йиғиш учун ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатмоқда.

Китобхонлар кутубхоналардаги янгиланишлар, электрон материаллардан фойдаланиш имкони бор-йўқлиги билан қизиқишади. Таассуфки, мамлакатда «Бизда ҳам Миллий кутубхонадагидек янгиланишлар амалга оширилса эди» демайдиган кутубхонанинг ўзи йўқ. Ҳа, бош кутубхонамиз ҳақиқатан жуда улуғвор. Фақат ўтган йилнинг ўзида унинг фонди 6,9 миллион нусхадан 7,1 миллионгача ошди, шу жумладан электрон китоблар ҳам. Аммо фақат фондни янгилашга эътибор қаратиб, китобхонлар билан ишлашни четга суриб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Кўпгина ахборот-ресурс марказларида эса ишлар ҳамон эскича услубда давом этаяпти.

Миллий кутубхона мана неча йиллардан бери китобхонлар аудиторияси билан расмий сайт орқали фаол ишлаяпти. Бошқа кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ҳам бундан ўрнак олишлари мумкин. Кутубхонанинг расмий сайтида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари билан интерфаол сўровномалар ўтказилади, мақсад — китобхонлар оммаси талабларини аниқлаш. «Китоб буюртма қилиш» ва янги келган китоблар ҳақидаги мунтазам ҳисоботлар қизиқиш уйғотади. Китобхонлар кутубхона фондига қизиқишини қувватлаш учун ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш яхши натижаларга олиб келади. Масалан, кутубхона расмий сайтида ҳамиша тақдим этиладиган китоблар рўйхати, қайсилари жорий йилда ёзилган пайти ёки биринчи бор нашр этилган санани нишонлаши ҳақидаги маълумотлар бор.

Сайт орқали каталогга жойлаштирилган китоблар рўйхатидан одамлар ўзларига зарур бўлган адабиётларни излаши мумкин, агар қидирган китоби кутубхона фондида мавжуд бўлса, уни олиш учун кутубхонага боради. Бу фойдаланувчиларга яратилган қулайликлардан биридир. Бундан ташқари www.natlib.uzдан мамлакатимизда ҳимоя қилинган, кутубхона фондида мавжуд ва фойдаланиш мумкин бўлган диссертациялар ҳақида кенг маълумот олса бўлади. 

2015 йил иш фаолияти якунлари бўйича кутубхона ходимлари интернет-технологиялари китобхонлар фаоллигига катта ҳисса қўшганини қайта-қайта таъкидлаб ўтишди. Ўтган йилда кутубхонага 137 минг фойдаланувчи веб-сайт орқали мурожаат қилган.

Китоблар хазинаси маскани пойтахтнинг қоқ марказида бўлиши, шаҳар ва унинг аҳолиси маданий ҳаётига сингиб кетиши шарт. Мана шунинг учун ҳам Миллий кутубхона кўрсаткичлари сезиларли даражада ошди. Биз ҳаммамиз «Миллий кутубхонада қизиқарли учрашув бўлиб ўтди…» каби жумлаларни тез-тез гапирамиз. Бунинг сабаби шундаки, агар 2014 йилда бу ерда 246 турли тадбирлар ўтказилган бўлса, 2015 йилда уларнинг сони 329 тани ташкил этди. Бу ерда мунтазам равишда янги адабиётлар кўргазмаси, бирон мавзуга ихтисослашган асарлар тўплами, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси, муҳим саналарга белгиланган шоирлар, ёзувчилар ва актёрлар билан учрашувлар, турли муассаса ва ташкилотлар мутахассислари иштирок этадиган бошқа ижтимоий-маданий тадбирлар ўтказиб борилади. Бундай воқеликлар истеъмолчилар талабига мослашиб боришга хизмат қилади. Ким тадбирга келса, кутубхона ресурсларга ҳам қизиқиши ёки аксинча ҳолатлар кузатилиши деярли қоидага айланиб қолган. Хуллас, бу масканга ташриф буюргучилар фонд билан ишлаш учун келадими, бирон тадбирда иштирок этишгами, ўзи учун кўплаб фойдали жиҳатларни кашф этади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей