ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Консерватория фаолиятини янада ривожлантириш ва та...

Консерватория фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури белгиланди

Консерватория фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур дастурда бугунги кунда маънавий ҳаётимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қанча масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.

Жумладан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, маънавий етук, миллий ғоя ва мафкурамизга садоқат билан хизмат қиладиган баркамол шахсларни тарбиялаш, ўзбек халқининг миллий мусиқий мероси негизида, жаҳон мусиқа маданияти дурдоналаридан андоза олган ҳолда, мусиқа санъатини ривожлантириш, мусиқий таълим тизимини сифат жиҳатидан янада кўтариш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурда акс этиши лозимлигига урғу берилган.

Шунингдек, мулкий ёки идоравий бўйсунувидан қатъи назар, мусиқа санъати, мусиқа таълими йўналиши учун кадрлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этишда Ўзбекистон давлат консерваторияси методик ва ижодий томондан кўмаклашадиган таянч олий таълим муассасаси эканига алоҳида урғу берилган.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, концерт заллари, ўқув аудиториялари, махсус машғулот хоналарини таъмирлаш ва замон талаблари даражасида жиҳозлашга катта эътибор қаратилган.

Айни вақтда консерваторияда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқув жараёни сифати ва савиясини тубдан яхшилаш, мусиқа санъати соҳасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари, ижодий марказлар, таниқли композитор, мусиқачи ва ижрочилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, хорижий мутахассисларни мамлакатимизга таклиф этиш билан бир қаторда республикамизда юқори натижаларга эришган мусиқачи ва педагогларнинг маҳорат дарсларини чет давлатларда тизимли ташкил этиш зарурлиги қайд этилган.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш педагог кадрларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун зарур маиший шароитлар яратиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари ҳам дастурда ўз ифодасини топиши кераклиги белгиланган.

2018 йилнинг 1 мартига қадар Ўзбекистон давлат консерваторияси муассислигида мусиқа санъати таълим-тарбияси бўйича “Мусиқа” илмий-услубий журнали фаолияти ташкил этилади.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей