ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Канадалик машҳур хонанда Тошкентда концерт берди,...

Канадалик машҳур хонанда Тошкентда концерт берди, аммо бу ҳақда деярли ҳеч ким билмаган

Канадалик таниқли хонанда Майкл Бубле сентябрь ойи охирида Тошкентдаги Форумлар саройида концерт берди. Бироқ бу концерт ҳақида кенг жамоатчилик концерт ўтиб бўлганидан сўнг хабар топди.

Концертдан фото ва видеолавҳалар Facebook фойдаланувчилари томонидан эълон қилинган. Улар Майкл Бубленинг қўшиқларидан ҳузурлангани, концерт дастури жуда ажойиб ўтгани ҳақида тўлқинланиб ёзган.

«Маҳаллий ‘юлдузчаларимиз’ ўз концертлари рекламаси билан бир неча ойлаб кўзимизни қийнайди, наҳотки Бубленинг ташрифи ҳақида олдиндан, тузукроқ хабар беришнинг иложи бўлмаган бўлса?», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

«Дарҳақиқат, концертда бўлганлар, Бубленинг концерти бўлишини қаердан билиб қолдинглар? Жаҳон миқёсидаги юлдуз шаҳарда концерт берармиш-у, лекин бу ҳақда ҳеч ким билмасмиш», — дейди яна бир норози мухлис.

Бир қатор фойдаланувчилар концертда мазза қилгани, у зўр ўтганини такрор ва такрор ёзган, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирган, бироқ бошқа фойдаланувчиларнинг «Бу концерт бўлишини қаердан, қандай билдингиз?», қабилидаги саволларини жавобсиз қолдирган.

«Мана ахборот олиш эркинлиги-ю, мана фуқароларнинг ўзаро тенглиги! Фақат танланган шахсларгина мега-юлдузнинг концертидан бохабар қилинган! Тахминимча, залда бўлган томошабинларнинг 80 фоизи айнан қандай хонанданинг концертига келганини англаб етмаган ҳам бўлса керак», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. «Фақат элита учун ўтказилдими?», — деб уни қувватлаган бошқа бир мухлис.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей