ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / ”Истиқлол” санъат саройида Кексаларни эъзозлаш йил...

”Истиқлол” санъат саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган концерт ўтказилди

Тошкентдаги ”Истиқлол” санъат саройида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган концерт бўлиб ўтди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ташкил этилган мазкур мусиқий кечада Мақом ансамбли ўз репертуарини намойиш этди. Концертда халқимиз севган “Муножот”, “Эй сабо”, “Тановар” ва бошқа бебаҳо куй ва қўшиқлар янгради.

Шунингдек, ушбу маданий дастурда Ўзбекистон халқ шоирлари Сирожиддин Саидов, Иқбол Мирзо ва бошқа меҳмонларининг чиқишлари кечага ўзгача файз киритди.

– Ўтган йили Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси янгидан тузилган эди, – дейди Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов. – Бугунги кунда унга 500 нафар артист, жумладан, 62 нафар Қорақалпоғистон вакиллари киради. Уларнинг кўпчилиги ушбу концертда иштирок этишди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей