ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Илҳомда нима юз берди?

Илҳомда нима юз берди?

Пушкин... Пушкин  биз учун эмасми?!

 «Евгений Онегин» ва  замонавий  театр.  Бу тушнчалар бир бирини сиғдира олиши  мумкинми? Мумкин.

Пушкин биз ҳақимизда. Пушкин биз учун ва биз тўғримизда.  Унинг ҳар бир қаҳрамони бугунги кун учун  жуда муҳим. Ва биз билан Александр Сергеевич ўртасида оз эмас, кўп эмас нақ учта юз йиллик борлигининг мутлақо аҳамияти йўқ.

Мен Қозоғистондан гастролга келган санъаткорлар, таниқли “Артишовчилар”нинг биринчи спектаклидан кейин  айни шундай ўйлар билан  театр  биносидан  чиқдим.

Саҳна. Бир актер. Иккита стул. Матн.Бори шу.

Декорациялардаги минимализм. Матндаги минимализм. Фикрлардаги минимализм.  

Театр постановкасининг бундай аскетизми жуда кўп асарларни кўриб кўзи пишиб кетган томошабинни нимаси  билан ҳайратга солиши мумкин?-деган савол туғилиши мумкиндек туюлади. ”Илҳом” театримиз саҳнасида кўп асарлар  қўйилган. Девор ортида ёмғирлар, Тортилья-Флэт мавзеидаги тўполонлар,  етти ойнинг соҳир мусиқалари, ҳайвонат  боғидаги воқеалар. Бир сўз блан айтганда, томошабинларимиз кучли асарларни кўравериб ўрганиб қолишган. Машҳур  «ARTиШОК» эса  шунинг учун   нимадир  кутилмаган, янги нарса қўйиши керак.  

Унинг устига биз томоша залида  Stand-up сеансидан кейин  нима оламиз? Буларни   сатрларда ифода этиш учун жуда кўп нарса керак.  

Пушкинни  тамоман янгича  тушуниш. Бошқача мутолаа. Бизга мактаб  вақтидан сингдирилганлардан мутлақо фарқ  қилувчи ҳис-ҳаяжонлар.  Бу асарларнинг улуғворлиги – соддалигида. Спектаклдан кейин бизга  айтилган сўзларни такрорлаймиз: «Пушкин – ҳамиша долзарб, қизиқарли  ва тушунарли». Эҳтимолки, бунда  биз ўзимиз «Евгений Онегин»ни ҳеч қачон  ўқимаганимиз ҳам ўз  таъсирини кўрсатар.  

…Илгари, дастур  бўйича Пушкин ўтилаётган вақтида мен доим  ўқитувчилар билан  бу шоирнинг  даҳолиги бўйича баҳслашишга  уриниб  кўрардим, Пушкин унинг ижоди тадқиқотчиларининг тасаввури, улар бизга сингдирмоқчи бўлган  нарсалар экани ҳақидаги ўз фикрларимни ўтказишга  ҳаракат  қилардим...

Бироқ,  «ARTиШОК» актрисаси  Вероника Насальская  билан  мулоқотдан  кейин ўзимнинг қанчалик ноҳак эканимни тушундим. Тасаввур қилинг: у саҳнада, мен эса томошабинлар  билан тўла залдамиз.

Актриса Александр Сергеевич сиймосида томошабинлар билан осон ва тушунарли тилда  сўзлашди. Пушкин ҳақида. Онегин, Татьяна тўғрисида. Қилинган ишлар,  ҳаёллар, ҳис-туйғулар ва албатта, муҳаббат ҳақида.

Қизиқ, аёл киши образни талқин этса, деб ўйлаши мумкин консерватив ўқувчи. Бироқ  актриса саҳнада романни    шунчалик аниқ  ва маҳорат билан тушунтириб бердики,  томошабинлар зали, умуман, Пушкинни аёл киши  талқин  этаётганини сезмади  ҳам.

«Руҳонийлардан бири  ўз блогида ёзганидек, ҳар бир қиз  Татьянанинг мактубини албатта ёддан билиши керак..Сизлар-чи. Биласизми? – савол беради Навальская залга. Залдан жавоблар эшитилади:  кимдир  поэмадан сатрлар ўқийди, кимдир, мен каби бу мактубнинг мазмунини деярли эслай  олмаслигини  тан олишга уринади.

Насальская  эса Пушкин биз ҳақимизда ёзмаганини айтишдан мутлақо тортинмади. Аччиқ алам билан биз беҳуда уринишлар,кундалик югур-юбурлар оқибатида аниқ нарсаларни унутиб қўйишимизни  таъкидлади.   

Актриса тўрт саҳифа  билан асрлар оша кўприк  ташлади. Бармоқларини ҳаракатга  келтириб, биз  шунча  кўп  вақтдан бери Пушкинни билмаганимиз, ҳис қилмаганимиз ҳақида залга  нидо солади.

Пушкин ва  томошабин  ўртасида энди  одатий  иборалар йўқ,  онг-тафаккуримиздаги сийқаси чиққан “улуғ рус  шоири” рангсизланади. Пушкин ва сен қолдинг. Пушкин- инсон. Роман қаҳрамонлари – сиз билан биз. «Евгений Онегин» - биз  тўғримизда!!!            

Спектакл  формати  декорацияларнинг динамик алмашувини  кўзда тутмаганига қарамай Насальская томошабинларни аямайди, тажрибалар ўтказади,саволлар беради.   «Ўрнингиздан туринг, Пушкин!» -бу сўзлар афишадан  ҳайқиради.  Бу сўзлар  шууримизга ҳар томондан қуйилади.

Томоша  иштирокчиси  бўлиб, Пушкин қаҳрамонлари  мулоқотидаги икки дақиқалик   сукунат – бу  ҳақиқатан кишини ақлдан оздирувчи оғир синов  эканини тушунамиз...

Аслида йўқ. Биз буни  жуда яхши билардик.Буларнинг барчасини кечиргандик.Биз томоша қилгандик, бироқ кўрмагандик.

Дўстларимиз, севган инсонларимиз билан мулоқотда қанчалик самимий бўламиз? Воқеликни қабул қилиш нечоғлик оғир бўлади? Суҳбатдошинг бошқача фикрда эканини  англаш ҳамиша осон эмас, ҳамиша оғир.   Муҳаббат  шундай  туйғуки,  ҳар биримиз томон қадам ташлайди. Пушкин айни шу ҳақда ёзган.

Умуман,  мен ўз ўқитувчиларимдан чин юракдан  узр сўрайман ва ўзимни тузатишга  ваъда бераман! Албатта “Евгений Онегин”ни қўлимга оламан ва уни аввалгидек, саҳифа оралаб эмас, балки диққат билан ўқиб чиқаман.Ҳудди Насальская ўқитганидек. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей