ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / «Илҳом» театри: «ARTиШОК»нинг ташрифидан сўнг Қозо...

«Илҳом» театри: «ARTиШОК»нинг ташрифидан сўнг Қозоғистонга йўл оламиз

Қозоғистон театрининг Тошкентга ташрифидан сўнг Ўзбекистоннинг «Илҳом» театри Қозоғистонга гастроль уюштиради. Шу ва бошқа кўплаб янгиликлар ҳақида Uzbekistan Today мухбири «Илҳом» театри бадиий раҳбари Марк Вайлнинг адабий кўмакчиси Анастасия Прядкина билан суҳбатлашди.

«Илҳом» театрининг расмий сайтида «ARTиШОК» театрининг яқинлашиб келаётган гастроли хабари бошланади: «40-юбилей фасл, Марк Вайлнинг «Илҳом» театри олмаоталик қадрдон дўстларини меҳмонга таклиф қилади. Мустақил театр бўлган «АRТиШОК» қозоқ театри жорий йилда ўзининг 15-йиллик юбилейини нишонлайди!». 

15 ва 40 сонлари нималарнидир ўз ичига олганми, ё шунчаки...

– Бизда умумийликлар кўп, муносабатларимиз ҳамкорликдан ҳам кенгроқ кўламда. «ARTиШОК»нинг кўплаб режиссёрлари, хусусан, театрнинг асосчиларидан бири Галина Пьянова бизнинг «Илҳом» театримизда сабоқ олган. Бунинг устига бу гастроль натижасида қозоқ ҳамкасблармиз Тошкентда иккинчи бор бўлишади. Улар биринчи бор 2005 йилда келишган эди.

Бунга сиз томондан қандай жавоб ҳаракати бўлади, демоқчиманки, «Илҳом» театри ҳам Қозоғистонга гастролга борадими?

– Ҳа, бундай гастроль режалаштирилган. Қозоқ театри бизга гастролга келиб-кетганидан сўнг кўп ўтмай биз ҳам уларга Николай Гоголь «Савдойилар кундалиги» асари асосида яратилган Максим Фадеевнинг «Саргузашт» спектакли билан меҳмонга борамиз. Бу бизнинг репертуаримиз учун янги саҳналаштирилган спектакль, у театр саҳнасида бор-йўғи тўрт марта қўйилган. Премьераси ўтган йилнинг октябрида ўтказилган эди. Бу Максим Фадеевнинг «Илҳом»даги илк режиссёрлик иши.

Нега айнан шу постановкада тўхталдинглар?

– Бу ерда гап иқтисодий масалага бориб тақалади. Ҳа, биз кўпроқ кўрсатишимиз мумкин эди, аммо репертуаримизнинг деярли барча спектаклларида кўплаб актёрлар иштирок этган, бунда бўлса барчаси бўлиб учта. Қайд этиб ўтиш лозим, қозоқ ҳамкасбларимиз ҳам бизга кам сонли актёрлар иштирок этган спектакль билан келишади. Масалан, «Pushkin. Stand up»да бор-йўғи битта актриса, «Аккомпаниаторше»да эса учта актёр иштирок этган.

Бошқа томондан эса, қозоғистонлик томошабинларни кўришни истаймиз. Бу ҳеч қандай тасодифий режиссёрлик постановкаси эмас — бу тақдимот спектакль деб номланмайди, балки тажриба майдони, холос. У ерда керакли атмосферани яратиш учун зал ҳеч бўлмаса тенг ярмигача тўлиши керак. Томошабинлар шундай кўринишда ўтиришлари керакки, ҳар бири якка ўтириши учун атрофида очиқ жой қолиши керак. Бу ажойиб спектакль. Унинг тайёргарлиги учун кетган уч йил эса адабий манбани яратишга кетган вақтдан кам, албатта. Истаганлар, буни классик асарларнинг замонавий талқини дейишлари ҳам мумкин.

Театр олдинда турган гастролдан нимани кутаяпти?

– Ҳар бир жойга ташриф — бу тажриба алмашинувдир. Биз одатда улар тушунадиган тилдаги мастер-класслар ҳақида айтмаяпмиз, исталган учрашув, исталган суҳбат — бу яхши тажриба алмашинув майдони. Мен ўйлаяпманки, томошабинларга ҳаммаси қизиқарли бўлади. Кам сонли ўзбекистонликлар қозоқ театрини кўришган ва кам сонли қозоғистонликлар бизнинг театр томошаларимизни кўришган.

Бу театр мавсумида «Илҳом»нинг бошқа халқаро лойиҳалари ҳам борми?

– Ҳа. Март ойида Марк Вайлнинг «Илҳом» театри Новосибирскдан режиссёр Анна Зиновьевани таклиф қилиб, қўшма лойиҳа устида иш бошлайди. Франц Кафканинг «Отамга мактуб» ҳикояси ва унинг машҳур «Жараён» романи яратилажак спектакль қурама сенарийсига адабий асос бўлади. «Жараён» романи энг нодир китобларидан бири, у аслида XX  аср дунё постмодернистик театри ва киноматографияси маданияти учун «яратилган». Қизиғи, Кафка негадир роман воқеалар занжирини қайта қуриш мумкин бўлган ҳеч қандай ишора қолдирмаган. Боблар рақамланмаган ва алоҳида конвертларда сақланган. «Жараён» бутун ўтган юз йил давомида адабий танқидчилар ва кинорежиссёрларнинг ақлини шоширди. Модернизм, «сеҳрли реализм» ва экзистенциализм услубида ёзилган ягона асар бўлиб, замонавий жамиятнинг инсон ва тизимнинг қаршисида турган эски муаммоларини ҳал қилади.

Айтганча, Анна Зиновьева «АRТиШОК» учун ҳам бир нечта спектакллар саҳналаштирган. «Аккомпаниаторша» — унинг иши. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей