ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / «Илхом» кетдими?

«Илхом» кетдими?

У ўзининг  театр  саҳнасидаги «Приключение’c» (Саргузашт’с) психологик  спектаклини,  режалаштирилганидек  икки марта эмас, уч марта аншлаг билан  намойиш  қилди.

Тошкентнинг “Илҳом”  театри Қозоғистондаги гастроли давомида  режалаштирилганидек  иккита эмас, балки учта  спектакль   тақдим этди. Тошкентликлар  Олмаотадаги  “АРТиШОК” театрининг Ўзбекистонга  ижодий сафарига  жавоб  ташрифи билан  қўшни  мамлакатга борган  эдилар.  Қозоқ санъат  муҳлисларига  ўзбек театри репертуаридан нима шу қадар манзур бўлди? 

Иккита  спектакль билан келган  «ARTиШОК»дан  фарқли  равишда  “Илҳом”нинг жавоб гастроллари битта спектакль –«Приключение’c » , аниқроғи,  ижодкорлар тили билан айтганда, иллюзияларнинг тадқиқот  лабораторияси  билан  борди.

Режиссер Максим Фадеев томонидан саҳналаштирилган  бу спектакль Гоголнинг “Девонанинг мактублари” асари асосида  яратилган.  Асар ҳақида  «ARTи ШОК»нинг расмий сайтида шундай дейилди: «Сюжетсиз ва ғоясини илғаб олиш қийин бўлган   бемаъни-психологик спектакль.Асар кенг томошабинлар оммасига  мўлжалланмаган,  жавоб топилиши қийин  бўлган кўп саволлар туғилади. Лойиҳа ғояси бундан бир неча йил аввал пайдо бўлган,бироқ, бундан икки йил аввалгина аниқлик касб этди ва спектакль  бўлиб шакллана бошлади». Айтмоқчи,спектакль муаллифлари  бу таърифга батамом қўшилдилар. 

Қозоғистонлик томошабинлар ўзбек театрини қандай қабул қилгани  ҳақида  Uzbekistan Today муҳбири  “Илҳом”  театри актери Ян Добринин  билан  суҳбатлашди. Унга    прототипи рус адабиёти  даҳоларидан бири -  Николай Васильевич Гоголь бўлган  бош роллардан бири  берилган.   

 

 Ян, учинчи спектакль қўйиш  ҳақида қачон қарор қабул қилинди?

– Гастролдан икки хафта олдин. Режалаштирилган иккита спектакль чипталари  сотиш  бошлангандан кейин  саноқли кунларда сотилиб кетди.Шунда бизнинг  «ARTи ШОК» даги  ҳамкорларимиз  яна бир сеанс учун сотув бошлашни таклиф қилишди ва биз рози бўлдик.

 

Сафар таассуротлари  қандай? Роллар ижроси қандай бўлди?

– Менинг фикримча,ҳаммаси зўр бўлди. Роллар ижросига келсак, хаттоТошкентдагига нисбатан  анча яхши  ўйнадик.Гап шундаки, биз  бу ерда ушбу   спектаклни жуда кам қўямиз. Йил давомида  атиги етти марта  намойиш қилдик. Қозоғистонда  эса  қаторасига уч  марта  ўйнадик.

 Биринчи  марта, албатта,  ҳаяжонландик,чунки қозоғистонлик томошабинларни мутлақо  билмасдик. Бироқ,биринчи сеансдан кейиноқ, асаримиз  томошабинга ёқаётганини кўрдик.Иккинчи  ва  учинчи сеанслар бир нафасда ижро этилди ва ишонч билан айтаманки, муҳлислар  ҳам  шундай томоша қилишди.   Биз  ўзимизни  анча эркин  ҳис қилдик .   

 

Қозоғистонлик  ва ўзбек томошабинлар  бир-бирларидан   кўп фарқ қиладими?

– Ҳа, шубҳасиз.Бизнинг томошабинлар  консерватив, шарқона менталитет ўз таъсирини кўрсатади. Қозоғистонда эса бу унчалик сезилмайди,  у ерда томошабин  анча тажрибали  ва  бирмунча либераль. Тошкентда   спектаклни оҳиригача 15 тача томошабин  кўрган  вақтлар  бўлган. Одамларнингжаҳли чиқади, улар шунчаки саҳнада юз бераётган воқеаларни  тушунишмади. Қозоғистонда эса  учта сеанс  давомида зални битта ҳам томошабин  тарк этмади, агар биз у ерда кўпроқ бўлганимизда спектакль яна бир неча бор  шундай муваффақият  билан ўтган  бўларди. 

Албатта олмаоталиклар орасида ҳам “ҳеч нарсани тушунмадим” деганлар  бўлди. Бироқ, бизнинг муҳлислардан  фарқли равишда  улар  тушунмаган  спектаклни ташлаб кетмади, балки тушунишга  ҳаракат қилди,  жавоб  қидирди.Баҳолар ҳам турлича. Қозоғистонда  хатто тушунишмаса ҳам  кўпроқ “Қойил!”  деб  олқишлашди, бу ерда  эса  кўпинча – уришишади.  

«Приключение’c» – бу ўзига ҳос  спектакль ва томошабин  бундай форматга  тайёр  бўлиши лозим. У биз учун  мутлақо янги. Бизнинг томошабин эса  консерватив равишда  ҳар бир спектаклдан  маъно,  сюжет линиясини, қандайдир жавобларни   қидиради.  Асар эса жавобларни айтмайди, балки савол беради. Жараёнга киришиш, берилиш керак.

 

Бу спектаклни  тушуниш учун  уни   қандай  томоша қилиш керак? 

– Шунчаки ўтириб олиб, саҳнада юз бераётган  нарсаларни ўзига сингдириш  керак, актерлар билан бир  тўлқинни “тутиш” керак,  зиддият  ечимини қидиришга  ҳаракат қилиш керак эмас.

 

Шахсан сиз учун  «Приключение’c» нима ўзи?

– Излаш.Доимий равишда.  Бу  спектакль – ижодкор инсон миясида   нима юз бераётганини  кўрсатишга бўлган интилиш.  

 

Ўн учта намойиш  давомида  сиз уни топдингизми?

– Ҳа, бир неча марта топдим, бироқ бу шу заҳоти  берилган жавоб бўлганди. Аҳир бу ерда  кўп нарса бугун сени қамраб олган ва қамраб оладиган   кайфиятга , истакларга     боғлиқ. Бугун сен – бир одам, эртага мутлақо бошқа.  

 

Айтинг-чи. Қозоғистон саҳнасида   томошабин “Илҳом”да кўриши мумкин бўлган асар аслича   намойиш қилиндими?

– Унчалик  эмас.Спектаклни   «ARTи ШОК» театридаги  шароитларга мослаштиришга тўғри келди. У ерда саҳна кичикроқ,  зал  эса  бизникидан  ихчамроқ. Масалан, “Илҳом”да 50та ёритгич ускуналар бор, у ерда  эса атиги ўнта. Бу мутлақо бошқа  имконият. Бутун  спектаклни қайта ишлашга  тўғри келди. Хатто спектакль охирида менинг қаҳрамоним ҳаво шарларига осилади. Бу ердаТошкентда бу саҳна  10 та шар  билан ўйналади, Қозоғистонда  эса бор-йўғи  учта  шар бор эди. 

Залда  ҳам ҳаммаси бошқача эди. Тошкентда  томошабинларни  оралаб ўтирғизиш  имконияти бор, биз уларга  қулай бўлиши учун 150та   ўрнига  фақат 75 та чипта сотамиз.  Қозоғистонда  эса томошабинлар зали бизникига  қараганда  икки баравар кичик ва биз  залдаги барча 65та ўрин учун сотишга  мажбур бўлдик. 

Шу билан бирга  биз ҳеч бир муҳим нарсани назардан  четда қолдирмасликка  ҳаракат қилдик ва  ҳаракатларимиз зое кетмади.

 

Айтинг-чи, бу гастроллар мазкур спектаклни  кейинчалик  намойиш қилишда  бирон  жиҳатдан ўз аксини топадими?

– Албатта. Аҳир биз Қозоғистондаги ишимиздан олган   таассуротлар – бу тажриба, янги нигоҳ.   Ва шубҳасиз,  улар спектаклда  ўз аксини топади. Қандай қилиб? Буни  томошабин хал қилиши керак.Умид қиламанки, томшабин буни аъло даражада амалга оширади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей