ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Грузия киноси кунлари грузиялик таниқли актёрлар и...

Грузия киноси кунлари грузиялик таниқли актёрлар иштирокида ўтказилади

2015 йил 18-20 декабрь кунлари Тошкентда илк маротаба Грузия киноси кунлари ўтказилади. Унда грузиялик Баадур Цуладзе, Зураб Кипшидзе, Георгий Накашидзе ҳамда Гуджа Бурдули каби таниқли актёрлар иштирок этишади. 18 декабрь куни соат 17:00да Республика Киночилар уйида Грузия киноси кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу куни Грузия кино санъати тарихига бағишланган фотокўргазма ҳам ташкил этилади.

Маданий тадбир доирасида  18 декабрь куни соат 18:00да “Кето ва Коте”, соат 21:00да эса “Биринчи қалдирғоч”  (“Первая ласточка”) деб номланган фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Иккинчи кун, 19 декабрь куни соат 12:00да “Кузги қуёш” (Осеннее солнце”) фильми, соат 15:00да “Верий мавзеси тароналари” (“Мелодии Верийского квартала”)  мюзикли ҳамда 18:00да “Бедорлар қуёши” (“Солнце неспящих”) картинаси намойиш этилади.

Якшанба, 20 декабрь куни соат 12:00да “Якка овчи” (“Одинокий охотник") драмаси, соат 15:00да  “Грузин қисқа метражли фильмлари” ҳамда соат 18:00да “Ошиқ ошпазнинг 1001 таомномаси” (“1001 рецепт влюбленного кулинара”) картинаси намойиш этилади.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи Ахмаджон Умаровнинг таъкидлашича, бу Грузия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган биринчи тадбирдир.  Унинг доирасида 19 декабрь куни Ўзбекистон ҳамда Грузия кинематографлари иштирокида икки мамлакат ўртасида бу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилади.

Фильмлар грузин тилида русча субтитрлар билан намойиш этилади. Баъзи картиналар эса рус тилида ҳавола этилади. Барча намойишларга кириш бепул.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей