ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Германиялик киноматографлар Ўзбекистон ҳақида филь...

Германиялик киноматографлар Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олишади

Айни пайтда Германиянинг “Magna Mana Production/Minework Film” кинокомпанияси вакиллари мамлакатимиз ҳақида фильм суратга олиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб туришибди, деб хабар беради Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг сайти.

Фильм ғояси муаллифи – Кэтлен Гёбель. У Шарқ маданияти бўйича мутахассис ва туркшунос олима ҳисобланади. Ушбу лойиҳа – К.Гёбель фаолиятида мамлакатимиз ҳақидаги биринчи лойиҳа эмас. У 2013 йилда Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган, Ўзбекистон маданияти ва меъморчилигига бағишланган фотокўргазманинг координаторларидан бири бўлган.

Янги фильм сюжети нафақат ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси балки унинг қадимий маданий ёдгорликлари ҳамда тарихий шахслари ҳақида ҳам ҳикоя қилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей