ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Маданият / «Эътироф-2015» мукофоти совриндорлари номлари э...

«Эътироф-2015» мукофоти совриндорлари номлари эъон қилинди

 «Истиклол» санъат саройида  маданият, санъат, спорт, журналистика  ва бадиий  ижодиёт  соҳасидаги  «Эътироф-2015» мукофотини топширишга  бағишланган маросим  бўлиб ўтди.

Бу нуфузли мукофот Ўзбекистон Республикаси Маданият  ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги Ёшлар  маданият ва санъат  маркази  томонидан ижтимоий шериклар билан ҳамкорликда  берилади.

Кузатилаётган  йил   спортчиларимизнинг  йирик  халқаро мусобақалардаги  ёрқин  ғалабаларига бой бўлди. Таэквондочи Дмитрий Шокин ва  дзюдочи Диёра  Келдиёрованинг ўз соҳалари  бўйича  ўтказилган  жаҳон чемпионатларида биринчи ўринни  эгаллаганликлари айниқса  қувнчли бўлди. Уларга қадар спортнинг  бу турларида ҳали ҳеч ким  бунчалик  юқори натижа  кўрсатмаган эди. Айни улар мос  равишда “Йилнинг энг яхши спортчиси” ва “Спорт маликаси” номинациялари  бўйича ғолиб бўлдилар.   «Йилнинг энг яхши параолимпиячиси»  эса  ядро отиш  бўйича параолимпия  лицензиясини  қўлга  киритган  Хусниддин Норбеков  бўлди.  «Йилнинг энг яхши   мураббийи» деб Нукус шаҳридан  кураш  бўйича  мураббий Жалол Юсупов эътироф  этилди.

–Бу йил мен  учун кутилмаган воқеаларга  бой бўлди, -деб тан олди  Жалол Юсупов. – Мен албатта,  ўз тарбияланувчиларимга ишонаман. Бироқ Тўрабек  Тиркашев жаҳон чемпиони бўлишини сира кутмагандим. Жаҳон мусобақаларида қатнашаётган ўз  тарбияланувчиларимга  омад  тилаб ўтирарканман, уларнинг ғалабалари менга  бундай нуфузли мукофот эгаси  бўлишимда ҳал қилувчи  босқич бўлади деб  ҳаёлимга ҳам келмаганди.   

Реконструкциядан  кейин Алишер Навоий номидаги опера  ва балет  катта  театрининг очилиши, Андижондаги янги қўғирчоқ театрининг  қурилиши,  кинематографиянинг ривожланиши,  тақдимотлар йил  давомида  жамоатчилик  диққат марказида  бўлди. Шунинг учун зал тегишли номинациялар бўлиши ғолиблар эълон қилинишини  ҳаяжон билан кутди. Ширин  Маматова опера ижрочилиги, Гулбаҳор Йўлдошева  эса  тарихий  образ номинациялари  бўйича  энг яхши  деб  топилди.  Муқимий  номидаги  театр  санъаткори Феруз Бурхонов энг яхши театр актери, Ўзбек миллий академик драма  театридан  Шаҳло Темирова  энг яхши театр  актрисаси бўлди.    Кинода  “Хазонрезги”, Турист”,”Зарба” каби фильмлардаги роллари  орқали танилган Юлдуз Ражабова ва ”Одноклассники.ру” фильми  ва бошқа ишлари  орқали санъат муҳлисларида илиқ  таассурот уйғотган  Шоҳруҳ Насимов энг яхши деб  эътироф  этилди.   

Шу куни  ҳайкалтарош Асланбек  Алназаров ва ҳунарманд  Жасур Жумаев раққоса Дилором Мадраҳимова ва “Ойбек ва Нигора” гуруҳлари ҳам   ҳақли равишда  эътирофга сазовор бўлдилар.  Таниқли хонанда Нуриддин Ҳайдаровнинг  хотираси   ёдга олинди. Унга “Санъат соҳасидаги  хизматлари учун” мукофоти берилди. 

Томошабинлар мусиқа  олами вакилларининг мукофотланишини  катта қизиқиш  билан  кузатдилар. Ўз мукофотларини олиш учун  саҳнага  бастакор  Ойдин Абдулаева,эстрада хонандаси Абдурашид Йўлдошев ва Малика Эгамбердиева кўтарилганларида, Нруиддин Ҳамроқулов миллий услубдаги энг яхши  ҳонанда деб  эътироф  этилганда зал олқишлардан ларзага келди.  

Шу оқшомда хамкасбларимиз  ҳам  шарафланди. «Йилнинг энг яхши ёшлар  дастурлари продюссери” Бахтиёр Сафаров; радиобошловчилар орасида Иброҳим Ахмедов, журналистлар ўртасида Жамшид Умрзоқов  фаолияти эътирофга сазовор бўлди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари