ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Элликқалъада «Нафосат – бўстоним маним» IX респуб...

Элликқалъада «Нафосат – бўстоним маним» IX республика фестивали бўлиб ўтди

Бу анъанавий ёш ижрочилар  ва  рассомларнинг фестивали ўтказилиши жойи   бежиз  танлангани йўқ. Фестиваль  Қорақалпоғистон,  Туркманистон ва  Татаристон  халқ артисти Отажон Худойшукуров хотирасига  бағишлаб у туғилган  ва  вафот этган ватанида ўтказилмоқда. Бу ҳам инсон  ишлари боқийлиги, унинг давомчилари борлигидан   бир дарак.  Бугун   бу  забардаст  санъаткор  ва хонанда номидаги  фонд ёш авлодни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳайъат  аъзолари  орасида  халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Муяссар Раззоқова,Махсет  Хўжаниёзов, Гавҳархон Матёқобова,хизмат  кўрсатган артистлари Оғабек Собиров, Шукур Ғофуров,  Юлдузхон Турдиева, Самандар Хамроқулов  ва  бошқалар бор.   

  – Мамлакатимизда  ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган  кўплаб турли фестиваллар  ва танловлар ўтказилади. Шу билан бирга  «Нафосат – бўстоним маним»  танлови улар орасида алоҳида ўрин тутади,  негаки,  мамлакатда  ижоднинг миллий  турлари каби дунё маданияти дурдоналари ижросини ривожлантиришга ҳам  ёрдам  беради, - деб  таъкидлади  «Ўзбекрақс»  бирлашмаси бош директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  артист, фестиваль ҳайъати аъзоси Муяссархон Сотволдиева.

  Анъанавий ижрочилар танлови  фестиваль дастурининг зийнати бўлди. Унда ёш истеъдодлар  Отажон Ҳудойшукуров куйлаган  қўшиқларни ижро  этишди.

Бахшилар  ижросида  ўзбек  ва қорақалпоқ достонлари янгради.  Халфалар  ҳам  ўз маҳоратларини намойиш этишди. Улар чолғу асбоблари жўрлигида  ва уларсиз ўзларининг хос  қўшиқларини куйлашди.   Фестиваль  қатнашчиларини лапарчилар ҳам хушнуд  этишди.

  Вокалчилар  ва опера ижрочилари танловида ўзбек  ва чет эл  композиторлари  асарлари ижро  этилди, бу ерда  дунёнинг турли тилларидаги мусиқий асарлар янгради. Эстрада ижрочилари кўрик-танловида эса ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни мамнуният билан тинглаш мумкин бўлди. 

Томошабинлар ўзбек миллий  рақсларининг жозибаси  ва  бетакрорлигидан  лаззат олдилар.Фестивалнинг бу бўлими чин маънода гўзал ва  бой бўлди зеро, раққосалар  ўз ҳудудлари рақсларининг  ўзига ҳос  жиҳатларини намойиш  этдилар.  

Тасвирий ва амалий  санъатнинг  ёш  усталари ижодий ишлари  намойиши  ҳам  барчада  ёрқин  таассурот қолдирди.       Уларнинг ишлари  фестиваль  меҳмонларига Ўзбекистоннинг  диққатга сазовор жойлари бўйлаб “саёҳат қилиш”,амалий  санъатнинг турли намуналари билан  танишиш  имконини  берди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей