ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Экспозиция: Ўзбекистон геология музейида Магадан ...

Экспозиция: Ўзбекистон геология музейида Магадан агатларининг янги минералогик коллекцияси ташкил этилди

Бу хилдаги коллекция  Тошкентда илк бор  намойиш  этилади, унда илгари Марказий Осиё  минтақасида учрамаган  ноёб экспонатлар  жамланган. 

Бу ярим қимматбаҳо  тошнинг ўзига  ҳос  жиҳати унинг  ташқи кўриниши – йўл-йўллигидир.Ранг-баранг тўлқинсимон йўл-йўл чизиқлар ғаройиб  безакларни вужудга  келтиради,  уларда  баъзан бутун бошли  картиналарни:  манзаралар, қасрлар, кўллар  ва тоғларни кўриш мумкин. Тасвирларининг  оригиналлиги,шунингдек,  кенг тарқалгани  туфайли агат  ярқироқ тошлар орасида  биринчилардан  бўлиб заргарлик зеб-зийнатлари  ва декоратив буюмлар тайёрлашда  фойдаланила  бошланди.  

 – Коллекциямизда, албатта, аввал  ҳам агатлар  бўлган, бироқ уларнинг  барчаси ер шарининг бошқа ҳудулдларидан олиб келинган, Магадан агатлари биз учун  янгилик,- дейди директор Аҳмаджон Аҳмедшаев.- Янги  коллекциялар  музей меҳмонларига агатлар олами қанчалик ранг-баранг  ва  жозибали эканини ўз кўзлари билан кўриш  имкониятини беради. 

Геология музейидаги   янги агатларни  - 2015 йилда Тюменда ўтган Бутунроссия  геология  олимпиадасида  қатнашган  ёш геологларимизнинг миллий  терма жамоаси олиб  келган.  

– Кўп йиллардан бери музейимиз  халқаро геология  олимпиадаларида  қатнашиш учун  саралаш турларини  ташкил  этиш  ва  терма  жамоани шакллантириш  билан  шуғулланиб келади. Сафарларда болаларга  ўз  мутахассисларимиз  ҳамроҳлик қилади. – дейди директор Ахмаджон Ахмедшаев. – Биз бир неча йилдан бери  бу анжуман  доирасида  муайян  ҳудуд учун  хос бўлган турли  намуналарни айрибошлаш анъанасини вужудга  келтириш  учун   ҳаракат  қилдик. Бу йил  ғоямиз  ҳаётда ўз аксини топди. 

 Янги анъананинг шаклланиш жараёни чўзилиб кетганига кўп иштирокчилар  олимпиадага музей  намуналари билан, бизнинг болалар  эса истисно тариқасида дала амалиётида  йиғилган материаллар билан  борганлари  сабаб  бўлди. 

 – Шундай  қилиб, биз мамлакат  ҳудудида кенг тарқалган минераллар тўпламини Россия ҳудудида  кенг   тарқалган агатлар  ва бошқа қатор  минералларга алмашдик. Ўйлайманки,  бу анъана  давом этади ва коллекциямиз  бойишига  хизмат қилади, деб сўзини якунлади Ахмаджон Ахмедшаев.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей