ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Дорбозларнинг 30 дан ортиқ сулоласи қадимий сан...

Дорбозларнинг 30 дан ортиқ сулоласи қадимий санъат анъаналарини тиклайди

Санъатнинг энг қадимий ва қизиқарли  миллий турларидан бири бўлган дорбозлик  вакиллари  пойтахтда ташкил этилган илмий-амалий  конференцияда ўз маҳоратларини  ривожлантириш ва оммалаштириш истиқболларини муҳокама  қилдилар. 

Дорбозлар санъати Ўзбекистонда   ҳамма  вақтларда оммавий бўлиб келган.. Мамлакатда 30 дан ортиқ  сулола ўз аждодлари ишини  давом эттирмоқда. Улар орасида  Тошкентбоевлар цирк сулоласи юртимиздагина эмас, балки  дунёнинг турли мамлакатларида  ҳам  машҳурдир.  Бошқа  жамоаларга ҳам  талаб оз эмас.    

– Мустақилликка  эришганимиздан  кейин санъатимиз яна оммалашиб кетди, дейди Наманган  вилоятидаги «Косонсой дорбозлари»  жамоаси раҳбари  Баходир Дадахўжаев. – Дорбозларни байрамларга,тўй  ёки фарзанд дунёга келиши муносабати билан ўтказиладиган катта оилавий тантаналарга таклиф қилиш анъанаси  тикланди.

Пойтахтдаги учрашувда бу қадимий санъат вакиллари  репертуарни бойитиш  муаммоларини муҳокама қилдилар. Бугун ижодий  жамоалар  дастурлари  артистларнинг турли баландликка тортилган дорлардаги чиқишлари билан  чекланмайди. Полвонлар, масҳарабозлар, раққослар  ва халқ санъатининг бошқа турлари вакиллари ҳам дастурни ўз санъатлари билан янада бойитадилар.  

Йиғилганлар  дорбозлик  санъатининг ҳусусиятлари ва бадиий жиҳатларини сақлаб  қолиш зарурлигини таъкидладилар. У турли  баландликка тортилган дор бўйлаб югуриш,  сальто, рақс  ва гимнастика  элементлари, пирамида ҳосил қилиш  каби 30 дан ортиқ  тезкорлик  ва катта маҳорат талаб қиладиган  ҳаракатларни ўз ичига олади.

Актерлар  ва томошабинларнинг ҳавфсизлигини   таъминлаш  муаммолари  тадбир диққат марказида бўлди,санъат намойиш  этиладиган жойларда тартибни  сақлаш билан боғлиқ  масалалар кўтарилди.

Конференция Ўзбекистон Республикасининг «2010-2020 йилларда  номоддий маданий  қадриятларни асраб-авайлаш, сақлаш оммавийлаштириш  ва  улардан  фойдаланиш тўғрисида»ги  давлат  дастурини амалга ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей