ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Болалар учун Янги йил томошаларига чипталар нархи ...

Болалар учун Янги йил томошаларига чипталар нархи қанча туради?

Бу йилги Янги йил арчасига чипталар нархи 5 минг сўмдан 60 минг сўмгача белгиланган. Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театрида Янги йил эртаги учун чипталар нархи 5 минг сўмни ташкил этади.   

Сув спорти саройида бўлиб ўтадиган “Сеҳрли гул” томошаси ҳамда Ўзбек Миллий академик драма театрида “Ўрмон эртаги” деб номланган томоша учун чиптанинг нархи 6 минг сўмни ташкил этади. Ҳудди шу маблағга фарзандларингизни Й.Охунбобоев номидаги Республика ёш томошабинлар театрида ўтказиладиган Янги йил байрамига ҳам олиб боришингиз мумкин. Ушбу театр мамлакатимиздаги Янги  йил байрамига бир йўла тўртта томоша тайёрлаган ягона театрдир.

Шунингдек, Туркистон саройида бўлиб ўтадиган  асосий арча байрами учун чипталар нархи 25 минг сўмдан 40 минг сўмгача белгиланган. У ерда “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси  томонидан тайёрланган “Эзгулик совға қил” (“Подари добро”) спектакли намойиш этилади.

Энг қиммат чипта – 60 минг сўмга баҳоланган Янги йил намойиши Тошкент Давлат циркида ўтказилади. Айни пайтда бу ерда Москва цирки усталарининг “Дўстлар ва ҳайвонот олами” деб номланган цирк томошалари намойиш этилмоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей