ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Маданият / Битта цирк кетади, бошқаси келади

Битта цирк кетади, бошқаси келади

Тошкент давлат циркининг охирги янгиликлари. Март ойида бизга Арктикадаги ягона цирк ташриф буюради.

Якутиянинг Олмос цирки 13 мартга қадар Тошкентда бўлади. Айтгандек, у ўз номини иккита сабабга кўра олган. Биринчидан, цирк олмос ковлаб олувчи дунёнинг йирик марказларидан бирида жойлашган, иккинчидан, унинг биноси кесилган олмос шаклида қурилган. Гастролга келаётган жамоа ҳафта давомида Ўзбекистондаги биринчи намойишини тақдим этади.

Томоша сюжети муҳаббат тарихи асосида қурилган, Шекспирнинг машҳур асари «Ромео ва Жульетта»га жуда ўхшаб кетади. Шунингдек, Тошкент цирк аренасида биринчи бор шимол буғулари чиқиш қилишади. Алоҳида қисмларда ўргатилган итлар, шимпанзе ва тўтиқушлар номер кўрсатишади. Жонглерлар ва масхарабозлар ҳам чиқиш қилишади.

 

Бошқа янгилик эса Ригадан келди. Бизнинг циркимиз акробатлари Сабина Нажмутдинова ва Рустам Хаметовлар «Олтин Карл» халқаро цирк фестивалининг кумуш медалига сазовор бўлишди.

 

Олтинчи фестивалда 15 та мамлакатдан 60 та вакил иштирок этди. Ўзбекларлан бошқа «Кумуш Карл» совринини қўлга киритганлар россиялик Татьяна Ожиганова ва Денис Ремнев, шунингдек, украиналик Назар Скаладанийлар бўлишди.



 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей